ЕХҲТ Ўзбекистонда суд жараёнлари ва ҳуқуқий мавзуларни ёритиш бўйича Нукусда тренинг ташкил қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

18–19 май кунлари Нукус шаҳрида журналистлар, блогерлар ҳамда судлар матбуот хизмати вакиллари учун суд жараёнлари ва ҳуқуқий масалаларни профессионал тарзда ёритишга бағишланган икки кунлик тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, Олий суд ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.

Дастурнинг мақсади — журналистлар ва блогерларга судлар фаолияти ҳамда суд жараёнлари ҳақида саводли, аниқ ва масъулиятли ахборот тайёрлаш кўникмаларини оширишдан иборат эди. Тренингнинг икки кунлик иккинчи сессияси 21–22 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда.

Ташкилотчилар таъкидлаганидек, журналистларнинг суд жараёнларини кузатиш имконияти ва уларни холис ёритиши суд тизими очиқлигини таъминлашга, жамиятнинг объектив ахборот олиши ҳамда адолатли судлов ва айбсизлик презумпцияси тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Икки кун давомида иштирокчилар Ўзбекистон суд тизимининг тузилиши, суд фаолиятини ёритувчи журналистика ва ҳуқуқий журналистика ўртасидаги фарқлар, шунингдек, жамоатчилик манфаатлари билан суд-ҳуқуқ жараёнларида иштирок этаётган шахсларнинг ҳуқуқларини мувозанатда сақлаш нега муҳим экани  масалаларини муҳокама қилдилар.

Алоҳида сессиялар журналистиканинг ахлоқий ва ҳуқуқий чегараларига, жумладан шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятига ҳурмат билан ёндашиш ҳамда туҳмат ва текширилмаган ахборотни тарқатиш хавфларига бағишланди. Болгариядан ташриф буюрган халқаро экспертлар суд ҳужжатлари билан ишлаш, фактларни текшириш ва мураккаб ҳуқуқий мавзуларни кенг аудитория учун тушунарли шаклда ёритиш усулларини тушунтириб бердилар.

Нукус ва Тошкентдаги тадбирлар мамлакатда ҳуқуқий журналистикани ривожлантиришга қаратилган кенгроқ ва ва тизимли саъй-ҳаракатларнинг давомидир. Шунга ўхшаш тренинглар аввалроқ Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида ҳам ўтказилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди

Рақобат қўмитаси онлайн реклама (эълон жойлаштириш) хизматлари бозорида “OLX Classifieds” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб...

Больше похожих статей