Тjшкент, 19 май 2026 й. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозорининг навбатдаги шарҳини тақдим этди.
Апрель ойида республика бўйича барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 88,2 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга камайди.
Йил бошидан буён мамлакатда барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси жами 348,5 минг донани ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга кўп.
Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди. Бу ерда бозор ҳажми 11,8 фоизга ошди. Шунингдек, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ҳам юқори ўсиш кузатилиб, мос равишда 11 фоиз ва 10,9 фоизни ташкил этди.
Бирламчи автомобиль бозоридаги вазият
Апрель ойида янги енгил автомобиллар савдоси 24,9 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга камайди.
Шу билан бирга, савдонинг асосий қисмини маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар таъминлади. Хусусан, апрель ойида маҳаллий енгил автомобиллар савдоси қарийб 21,3 минг донага етди ва йиллик ҳисобда 4 фоизга ўсди.
Бирламчи бозордаги фаолликнинг пасайиши асосан хорижий автомобиллар савдосининг қисқариши билан боғлиқ бўлди. Апрель ойида янги хорижий автомобиллар савдоси тахминан 3,6 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоиздан ортиққа камайди.
Иккиламчи автомобиль бозоридаги вазият
Апрель ойида фойдаланилган енгилавтомобиллар савдоси 43,7 минг донани ташкилэтди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давриганисбатан 15 фоиздан ортиққа камайди.
Электромобиллар бозоридаги вазият
Апрель ойида электромобиллар савдоси 8,1 минг донани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтганйилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 баробаргаошди.
Электромобиллар сегменти енгил автомобилларбозорида энг юқори ўсиш суръатларини намоёнэтишда давом этмоқда.
Йиллик ҳисобда савдолар ўсиширеспубликадаги деярли барча ҳудудлардакузатилди. Фақат Самарқанд вилоятида бозорфаоллиги ўтган йилга нисбатан 34 фоизга камайди.
Энг юқори савдо ҳажми Тошкент шаҳриҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда 5,56 мингданортиқ электромобиль сотилди. Шу тариқа, мамлакат электромобиллар бозорининг қарийб 70 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар орасида Тошкент ва Фарғонавилоятлари етакчилик қилди. Мазкур ҳудудлардамос равишда 573 та ва 464 та электромобиль сотилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

