Абдулла Азизов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бирлаштирилган агентликка раҳбар этиб тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув тизимини қайта ташкил этиш ва янгиланган тузилма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Абдулла Азизов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Янги тайинлов муносабати билан у Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Абдулла Азизов 1981 йилда туғилган. У Нагоя университетида молия ва халқаро бизнес йўналишида магистр даражасини олган, шунингдек Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Қўшимча равишда Орхус университетида IT дастурлаш йўналишида таҳсил олган ҳамда Данияда бир қатор компанияларда фаолият юритган.

У турли йилларда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Уй-жой қурилиши учун кимошди савдосида сотилган ер майдонлари камаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва "Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish" AЖ томонидан “E-auksion”...

Больше похожих статей