Ўзбекистон ва Саудия Арабистони туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов Саудия Арабистони делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга ACWA асосчиси ва директорлар кенгаши раиси, шунингдек Vision Invest компанияси раҳбари Муҳаммад Абуннайян бошчилик қилди.

Музокаралар олий даражадаги мулоқотнинг давоми бўлди — бундан аввал Саудия делегациясини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилган эди.

Учрашув давомида томонлар туризм соҳасида стратегик шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Замонавий туристик кластерлар яратиш, уларда энергетик ечимлар, транспорт ва логистика инфратузилмасини интеграция қилиш, шунингдек, замонавий шаҳарсозлик ёндашувларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунлари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш, амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва устувор инвестиция лойиҳаларини белгилаш бўйича келишувларга эришилди.

Муҳаммад Абуннайян ҳамкорликни чуқурлаштиришга қизиқиш билдириб, ўзбек томонини 2026 йил октябрь ойида Эр-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хавфсизликнинг юқори даражаси ва мамлакатнинг очиқлиги қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун қулай шароит яратмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Бозорлар ишламаётган ва хатарлар мавжуд жойларда аралашамиз” — Изабел Чаттертон

Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё тараққиёт банкининг 59-чи йиллик йиғин доирасида хусусий сектор операциялари департаменти бош директори Изабел Чаттертон хорижий...

Больше похожих статей