Ўзбекистон WIPOнинг яна бир халқаро шартномасига қўшилиш сари қадам ташлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

21 апрел куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property Organization — WIPO) бошқарувидаги Лиссабон битимининг Женева актига қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат мамлакатимиз учун товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичларни халқаро миқёсда рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратади.

Мазкур келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Лиссабон тизимига аъзо бўлиб, маҳаллий маҳсулотларни бир марталик рўйхатдан ўтказиш ва ягона бож тўлови асосида барча иштирокчи давлатларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳимоя муддат билан чекланмайди, бу эса миллий брендларни халқаро бозорда ишончли муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Қонунга кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро шартномага муайян шартлар асосида қўшилади. Жумладан, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичларга ҳуқуқий муҳофаза фақат белгиланган бож тўланганидан ва тегишли экспертизадан ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.

Мутахассислар фикрича, ушбу қадам маҳаллий тадбиркорлар учун хорижий бозорларда ҳуқуқий ҳимоя харажатларини ўртача уч баробарга камайтиради. Шунингдек, ариза топшириш жараёни соддалашиб, кўриб чиқиш муддатлари қисқаради. Бу эса мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва патент божлари тушумини кўпайтиришга хизмат қилади.

Янги тизим Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини ҳам тезлаштириши кутилмоқда. Халқаро интеллектуал мулк стандартларига мослашиш мамлакатнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувида муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда Ўзбекистонда географик кўрсаткичлардан фойдаланиш учун катта салоҳият мавжуд. Хусусан, Чуст пичоғи, Самарқанд нони, Марғилон адраси, Хоразм қовуни каби миллий маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки халқаро миқёсда ҳам тан олинган. Ҳозирга қадар 26 та географик кўрсаткич ва 4 та товар келиб чиққан жой номи давлат рўйхатидан ўтказилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Урбанизация ва ҳаво ҳарорати: тунги иқтисодиёт янги драйверга айлана оладими?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан OpenStreetMap va SDGSAT-1 сунъий йўлдоши маълумотлари асосида фазовий-эконометрик таҳлил усуллари ёрдамида...

Больше похожих статей