22 апрелдан бошлаб банк иловаларидан фақат телефон рақами ва банк картаси бир шахс номига расмийлаштирилган мижозлар фойдалана олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.
Янги талаблар фақат янги мижозларга тегишли. Агар телефон рақами яқин қариндош
ота-она,
ака-ука
ёки опа-сингил,
турмуш ўртоқ
ёки бола
номига расмийлаштирилган бўлса, иловадан фойдаланишда муаммо юзага келмайди.
Бироқ агар телефон рақами ёки банк картаси бегона шахс номига расмийлаштирилган бўлса, иловадан фойдаланиш мумкин бўлмайди.
Амалдаги мижозлар учун ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Янги қоидалар фақат 22 апрелдан кейин рўйхатдан ўтадиган фойдаланувчиларга нисбатан қўлланилади.

