“El-yurt umidi” жамғармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Унда жамғарманинг 2025 йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2026 йил учун 1-очиқ стипендия танлови жараёнлари муҳокама қилинади.
Тадбир 2026 йил 10 апрель куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 30-уй (1-қават) манзилида бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани давомида жамғарма томонидан 2025 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан батафсил маълумот берилади. Шунингдек, 2026 йилги 1-очиқ стипендия танловида иштирок этиш шартлари, саралаш босқичлари ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида ҳам маълумот тақдим этилади.
Таъкидланишича, мазкур танлов иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг халқаро таълим имкониятларидан фойдаланишини кенгайтиришга қаратилган.
Қўшимча маълумотлар жамғарманинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

