14 та “яшил” техникум очилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда экологик муаммоларга профессионал ечим топиш мақсадида янги таълим тизими жорий этилмоқда. Давлат раҳбари қарорига мувофиқ, 2026–2027 йиллар давомида республика бўйлаб 14 та “яшил” техникум ташкил этилади.

Мазкур ўқув муассасаларида 2030 йилга қадар 10 минг нафар замонавий экологик мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилган. Лойиҳа атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳалари учун кадрлар захирасини шакллантиришга қаратилган.

Техникумларда таълим жараёни амалиётга йўналтирилган бўлиб, ўқув дастурларида амалий машғулотлар улуши 80 фоизгача етказилади. Ўқувчилар табиат қўриқхоналари, ўрмон хўжаликлари ва ботаника боғларида малака оширади.

Шунингдек, энг иқтидорли талабалар учун Экостипендия жорий қилиниб, уларга ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенг стипендия тўланади.

Яна бир муҳим жиҳат — инглиз тилини юқори даражада (B2) билган ва яхши ўзлаштирган битирувчилар Green Universityда таълимни иккинчи босқичдан давом эттириш имкониятига эга бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БАА билан кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Ҳукумат ишлари бўйича...

Больше похожих статей