FAO кўмагида Ўзбекистондаги қишлоқлар халқаро эътирофга сазовор бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилояти, Ўзбекистон — Фарғона вилоятидаги Новкент ва Юксалиш қишлоқлари FAO бош қароргоҳи (Рим шаҳрида) томонидан амалга оширилаётган қишлоқларни тан олиш ташаббуси доирасида халқаро эътирофга сазовор бўлиб, FAO Бош директори томонидан сертификатлар билан тақдирланди.

Мазкур эътироф қишлоқларда барқарор ривожланиш, табиий мерос ва биологик хилма-хилликни асраш, шунингдек инновацион ёндашувлар асосида маҳаллий озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш борасида эришилган натижаларни акс эттиради. Натижада ушбу қишлоқлар FAOнинг Рим шаҳридаги бош қароргоҳи ҳузурида фаолият юритувчи MuNe — Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги музейи ва тармоғига киритилди.

MuNe платформаси эътироф этилган қишлоқларни халқаро миқёсда тарғиб қилиш, шунингдек мамлакатлар ўртасида билим ва тажриба алмашинувини ривожлантиришга хизмат қилади.

«Қишлоғимизнинг халқаро даражада эътироф этилиши биз учун катта шарафдир. Бу аҳолимизнинг анъаналарни асраб-авайлаш, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва барқарор даромад манбаларини ривожлантириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларини акс эттиради», деди Новкент МФЙ раиси Азизов Асқарали.

Шу билан бирга, FAO Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда «Келажак авлод учун ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси доирасида инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни давом эттирмоқда.

Водийга ташриф доирасида Фарғона водийсидаги иссиқхоначи томорқа ер эгалари учун замонавий мева қуритиш ускуналари топширилди. Жами 30 та ускуна тақсимланди: 13 таси Наманган вилоятига, 10 таси Андижон вилоятига ва 7 таси Фарғона вилоятига берилди.

Мазкур ускуналар маҳсулотларни узоқ муддат сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятларини кенгайтириб, фермерлар даромадини оширишга, ҳосил йўқотилишини камайтиришга ҳамда бозорларга чиқиш имкониятларини яхшилашга хизмат қилади.

«FAO бизни бир неча йиллардан буён қўллаб-қувватлаб келмоқда, жумладан иссиқхона ташкил этишда ёрдам берди. Бу ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли даражада оширди. Олинган даромадлардан фарзандларимизни олийгоҳларда ўқитяпмиз. Энди эса мева қуритиш ускунаси орқали маҳсулотларимизни қайта ишлаб, қўшимча даромад олиш имкониятига эга бўлдик», деди Наманган вилоятидан лойиҳа иштирокчиси Маҳмудова Гулчехрахон.

Мазкур ташаббуслар FAOнинг Ўзбекистонда инновацияларни илгари суриш, маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини акс эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизмат кўрсатишнинг “ягона дарча” тизимига ўтмоқда

Марказий депозитарий томонидан мижозлар билан ишлашнинг янги формати — комплекс хизмат кўрсатиш шартномаси жорий этилди. Ушбу ҳужжат капитал бозори...

Больше похожих статей