- Advertisement -
10 март соат 07:00 ҳолатига кўра, хорижий давлатлардан Ўзбекистонга жами 25 047 нафар фуқаро қайтарилди.
Расмий маълумотларга кўра, ватандошларнинг асосий қисми Саудия Арабистонидан олиб келинган — 21 017 нафар. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларидан 3 555 нафар, Қатардан 394 нафар, Эрондан 47 нафар, Баҳрайндан 27 нафар ва Уммондан 7 нафар фуқаро ватанга қайтарилган.
Маълум қилинишича, фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари тизимли ва босқичма-босқич тарзда амалга оширилмоқда.
Айни пайтда эвакуация жараёни асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлган давлатлар орқали ташкил этилмоқда.

