- Advertisement -
Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги йилларда сезиларли даражада ошди. 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2016 йилга нисбатан 27,7 млрд кВт·соатга ёки 46 фоизга кўпайди.
2026 йил январь ойида республикада 8,2 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга юқори.
Февраль ойида ҳам ўсиш кузатилди. Жорий йил февраль ойида мамлакатда 7 млрд 257 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 423 млн кВт·соатга ёки 6 фоизга кўпдир.

