2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ўртача 7% атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилчилари 2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ўртача 7% атрофида бўлишини прогноз қилмоқда. Ўсишнинг асосий омиллари сифатида ишбилармонлик фаоллиги, пул-кредит ва молия тизими, банк операциялари, саноат ишлаб чиқариши ҳамда чакана савдо кўрсатилмоқда.

2 март 2026 й., Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2026 йилнинг биринчи чораги учун Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозни тақдим этди.

Ўтган йилда глобал чақириқларга қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарорликни сақлаб, мўътадил ўсишни намоён қилди.

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЯИМи 7,7 фоизга ўсиб, ўтган йилги кўрсаткич (6,7%)дан юқори бўлди. Шу билан бирга, Марказнинг аввал эълон қилинган прогнози юқори аниқликни кўрсатиб, ҳақиқий натижадан атиги 0,2 фоиз бандига (ф.б.) фарқ қилди, бу эса прогнозлашда қўлланилаётган ёндашувларнинг ишончлилигини тасдиқлайди.

Маълумотлар таҳлили

Жорий иқтисодий фаолликнинг 35 та асосий ойлик ва ҳафталик кўрсаткичларини бирлаштирувчи динамик фактор модели асосида 2026 йилнинг I чораги учун ЯИМ ўсиши прогнози тайёрланди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистон ЯИМ ўсиши йиллик ифодада тахминан 7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Прогнозга асосий ҳиссани ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари (3,1 фоиз банд), пул-кредит ва молия соҳаси (1 фоиз банд), банк транзакциялари динамикаси (0,9 фоиз банд), саноат ишлаб чиқариши (0,6 фоиз банд) ҳамда чакана савдо (0,3 фоиз банд) қўшмоқда.

Қўшимча равишда прогноз машинали ўқитиш усуллари орқали ҳам ҳисобланди. Бунда Google қидирув тизимидаги 20 та тоифа бўйича 250 та ҳафталик индикатор таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, 2026 йил I чорагида ЯИМ ўсиши 7,2 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

2026 йил январь ойида қидирув сўровлари динамикасига кўра, “интернет ва телекоммуникациялар” тоифасидаги сўровлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,3 фоизга ошган. “Молия” тоифасида ўсиш 7,9 фоизни, “Харидлар” тоифасида эса 5,2 фоизни ташкил этган.

Натижалар

Икки хил ёндашув натижаларини таққослаш 2026 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот ўсиши 7–7,2 фоиз оралиғида бўлишини кўрсатмоқда (2025 йил I чораги прогнози 6–6,4 фоиз бўлган).

Кутилишича, иқтисодий ўсишга ишбилармонлик муҳитининг яхшиланиши, молиявий ва инвестицион фаолликнинг ошиши, саноат ва хизматлар соҳасининг ривожланиши ҳамда инвестиция жараёнлари самарадорлигининг ортиши ижобий таъсир кўрсатади.

Жамшид Ахматов, бош илмий ходим

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат корхоналари ва банкларида яна битта раҳбар ўринбосари лавозими жорий қилинади

Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 25 февралдаги «Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-74 сонли...

Больше похожих статей