- Advertisement -
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ички зўравонликни амалда легаллаштирадиган жиноят кодексини жорий этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Улуғ роҳбар томонидан маъқулланган 90 саҳифалик ҳужжатга кўра, эркаклар хотинларига жиддий тан жароҳатлари етказмасдан жисмоний куч ишлатиши мумкин. Кодекс жамиятни тўрт тоифага бўлади: диний арбоблар, элита, ўрта ва қуйи табақа.
Экспертлар таъкидлашича, бундай тасниф «эркинлар» ва «қуллар»га бўлишни қайта тиклайди ва аёлларни қуйи табақага тенглаштиради. Ҳужжат «қул эгалари» (эрлар)га хотинлари ва бўйсунувчиларга нисбатан жисмоний жазолар қўллашга очиқдан‑очиқ рухсат беради.

