6.4 C
Узбекистан
Пятница, 13 февраля, 2026

Қашқадарё вилоятида суғориш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сунъий музликлар яратилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Сарчашма маҳалласида тўртта сунъий музлик — «Ice Stupa» иншооти барпо этилди. Ҳар бир иншоот қиш мавсумида 450 куб метргача муз тўплайди. Бу эса баҳор ва ёз ойларида 250 куб метрга яқин сув олиш имконини бериб, эрта баҳорги суғориш, боғлар ва томорқа ерларини суғориш ҳамда бошқа хўжалик эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.

Пилот лойиҳа доирасида музликлар фаолияти билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Обиджон Қудратов, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров ҳамда вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари танишди.

Обиджон Қудратовнинг таъкидлашича, сунъий музликларни жорий этиш тоғолди ҳудудларда сув танқислигини камайтиришнинг инновацион ва истиқболли ечими бўлиб, уни республика бошқа ҳудудларида ҳам қўллаш мумкин.

«Ice Stupa» технологияси мавсумдан ташқари даврда сувдан фойдаланиш имконини беради, энергия сарфини талаб этмайди, экологик жиҳатдан хавфсиз ва маҳаллий шароитга мослаштирилган. Музликларни қуришдан олдин ҳудуднинг иқлим хусусиятлари, сув манбалари имконияти ва аҳоли эҳтиёжлари ўрганилди.

Лойиҳа Глобал экологик жамғарма кўмагида амалга оширилаётган Озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланишга таъсирини баҳолаш ва тиклаш дастури (FOLUR–Ўзбекистон) доирасида рўёбга чиқарилмоқда. Шерзод Умаров ушбу технология иқлим ўзгаришига мослашиш, сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Келгусида сунъий музликларни Ўзбекистоннинг бошқа тоғолди ва сув танқис ҳудудларида ҳам жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи озиқ-овқат ва ичимликлар трейдери фаолиятини кенгайтиришни молиялаштирмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистондаги қопланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларини тарқатиш билан шуғулланувчи етакчи компаниялардан бири бу...

Больше похожих статей

×