«UzAirways» ва «Uzbekistan Airports»ни нима кутяпти? IPO, қисқартириш ва янги университет

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Тақдимотда фуқаролар авиацияси корхоналарини трансформация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида харажатларни қисқартириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда асосий фаолиятга алоқадор бўлмаган хизматларни аутсорсингга бериш чоралари белгиланди.

Эксплуатация харажатларини камайтириш учун энергия тежовчи технологиялар жорий этиш ва электр қувватида ҳаракатланувчи махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 2026 йилдан бошлаб «Uzbekistan Airways» ва «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятларининг ноасосий фаолиятини молиялаштириш тўхтатилади. «Uzbekistan Airports» фаолияти 18 та, «Uzbekistan Airways» эса 16 та устувор вазифа асосида амалга оширилади.

Шунингдек, авиация соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Фуқаро авиацияси университети ва унинг ҳузурида авиация техникуми ташкил этилади. Ушбу таълим муассасалари Embry-Riddle (АҚШ) ва ENAC (Франция) каби етакчи халқаро марказлар билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Университетда борткузатуувчилар, авиация техниклари ва механиклардан ташқари учувчилар, муҳандислар, авиадиспетчерлар ва менежерлар тайёрланади, илмий дастурлар ҳам йўлга қўйилади.

Президент таклифларни маъқуллаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида янги авлод Fast Track хизмати ишга туширилди

2026 йил 7 май куни Тошкент халқаро аэропортида халқаро рейс йўловчилари учун аэропорт расмиятчиликларидан тезкор ўтишга мўлжалланган Fast Track...

Больше похожих статей