0.3 C
Узбекистан
Воскресенье, 25 января, 2026

27 тонна пиёз Қирғизистон чегарасидан Ўзбекистонга қайтарилдими? Расмий муносабат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистондан Ўзбекистонга қарийб 27 тонна пиёз қайтариб юборилгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор ўрганиш натижаларига кўра, маҳсулот чегарадан қайтарилмаган.

Ўсимликлар карантин ва ҳимояси агентлигининг расмий муносабатига кўра, 26 тонна 978 килограмм пиёз Андижон вилоятидаги “Дўстлик” ОШСМ орқали Қирғизистонга экспорт қилинган. Юк халқаро талабларга мувофиқ лаборатория шароитида фитосанитар экспертизадан ўтказилиб, хавфсиз деб топилган ҳамда ижобий хулоса берилган.

Маълумотларга кўра, пиёз учун фитосанитар сертификат 16 январь куни карантин назоратидан сўнг расмийлаштирилган. Юк машинаси 17 январь куни соат 01:10 атрофида Қирғизистон чегарасига етиб борган. Аниқланишича, халқаро намунадаги фитосанитар сертификат йўлда ҳайдовчи томонидан йўқотилган.

Ҳужжат кейинчалик юк машинасининг кабинасидан топилиб, Қирғизистоннинг тегишли фитосанитар хизматига тақдим этилган. Шундан сўнг юк ҳеч қандай тўсиқларсиз Ўзбекистон ҳудудига киритилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида носоз фильтрли иссиқхоналар аниқланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида “Истиқлол” ва “Бодомзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларидаги иссиқхоналарда экологик рейд ўтказилди. Максус комиссия текшируви давомида...

Больше похожих статей

×