-3.8 C
Узбекистан
Пятница, 23 января, 2026

Eттита ҳудудий солиқ инспекцияси раҳбари ишдан олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда Солиқ қўмитаси Коллегиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунларига кўра ҳудудий солиқ инспекцияларининг етти нафар раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилиш Солиқ қўмитаси марказий аппарати раҳбарияти, ҳудудий солиқ органлари ва тасарруфидаги ташкилотлар иштирокида ўтказилди. Унда 2025 йилдаги фаолият натижалари сарҳисоб қилиниб, жорий давр учун устувор вазифалар белгилаб олинди.

Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пулатов 2025 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари тўлиқ бажарилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бюджетга солиқ тушумлари 2024 йилга нисбатан 24,3 фоизга, ҳудудларда эса 26,5 фоизга ошган.

Йиғилишда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2026 йилда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган 110 дан ортиқ қўшимча ва ўзгартишлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилгани қайд этилди. Шунингдек, уларни амалга ошириш ва солиқ тизимини янада рақамлаштириш чоралари белгиланди.

Коллегия доирасида қўмита раисининг ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (шаҳар) солиқ инспекциялари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Муҳокамалар якунида 53 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Жумладан, ҳудудий солиқ инспекцияларининг етти нафар раҳбари билан бир қаторда, солиқ бошқармаси бошлиғининг бир нафар ўринбосари ва бир бўлим бошлиғи ҳам ишдан озод этилди.

Коллегия якунларига кўра, масъул шахсларга 2026 йилнинг биринчи чорагида барча турдаги солиқлар бўйича бюджетга тушумлар прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Lactalis болалар озиқ-овқатини 18 давлатда, жумладан Ўзбекистонда ҳам қайтариб олмоқда

Франциянинг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Lactalis компанияси айрим партияларда хавфли токсин аниқланиши мумкинлиги сабабли болалар учун мўлжалланган сут...

Больше похожих статей

×