7.7 C
Узбекистан
Вторник, 13 января, 2026

Баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар 10-январдан 20-январгача қабул қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрда қабул қилинган 578-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, олий таълим ташкилотлари талабалари учун баҳорги семестр олдидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризаларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилди.

Эндиликда ариза топшириш ҳар йили 10 январдан — 20 январгача, шу жумладан 20 январь куни ҳам амалга оширилади.

Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, белгиланган икки асосли сабабга кўра республика ҳудудидаги бир олий таълим ташкилотидан бошқасига ўқишни кўчириш ёки ўқишни қайта тиклаш бўйича аризалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг transfer.edu.uz ахборот тизими ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси;
  • ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Шу билан бирга, баҳорги семестр олдидан бир олий таълим ташкилотидан бошқасига “ўқишни кўчириб тиклаш” бўйича аризалар қабул қилинмаслиги қайд этилди.

Ариза топшириш жараёнида киритилаётган маълумотлар ҳамда юкланадиган ҳужжатларни юборишдан олдин синчиклаб текшириб чиқиш лозим. Сабаби ариза юборилгандан кейин унга ўзгартириш киритиш имконияти мавжуд эмас.

Маълумотларга кўра, келиб тушган аризалар белгиланган тартибда олий таълим ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ҳамда натижалари бўйича талабгорларга ахборот тақдим этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

EИга экспорт қилиш: Европа Иттифоқида CBAMдан товарларни вақтинчалик ва ретроактив чиқариш механизми муҳокама қилинмоқда

Европа Иттифоқида товарларни чегарада углеродни тартибга солиш механизми (CBAM — Carbon Border Adjustment Mechanism)дан вақтинчалик, ҳатто орқага қайтган ҳолда...

Больше похожих статей

×