Япония Ўзбекистон билан ҳарбий йўналишдаги ҳамкорликни кўриб чиқмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Япония Ташқи ишлар вазири Такеши Иваянинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки томонлама алоқаларни ҳарбий ва хавфсизлик йўналишида чуқурлаштириш эҳтимоли муҳокама қилинди. Ташриф доирасида вазир Бахтиёр Саидов билан 16 банддан иборат қўшма баёнот имзоланди ва томонлар стратегик даражадаги мулоқотни йўлга қўйгани эътироф этилди.

Япония ТИВ матбуот котиби Китамура Тошихирога кўра, Токио Ўзбекистон билан мудофаа соҳасида қандай ҳамкорлик қилиш мумкинлигини ўрганмоқда. Ҳарбий машғулотлар ҳозирча Ўзбекистоннинг географик ҳолати сабабли қийин бўлса-да, бошқа йўналишларда музокаралар олиб борилиши режалаштирилган.

“Ҳар қандай ҳарбий ҳамкорлик мунтазам муҳокама ва аниқликни талаб қилади. Ўзбекистон билан ҳам бу борада ҳамкорлик бўлиши учун аввало аниқ мақсадларни билишимиз керак”, — дейди Китамура.

Қўшма баёнотда терроризм, экстремизм, наркотик савдоси ва халқаро таҳдидларга қарши курашда икки давлат биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олгани қайд этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Нукус шаҳри Silk Road халқаро лойиҳасининг югуриш тадбирлари туркумини очиб беради

2026 йил 29 март куни соат 07:00 да Ўзбекистоннинг энг шимолий шаҳри — Нукуснинг марказий кўчаларида Silk Road халқаро...

Больше похожих статей