Мирзиёев Туркманбоши шаҳрида Бердимуҳамедов билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига ташрифи чоғида Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Томонлар ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда давлат раҳбари Бердимуҳамедовни БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар бўйича конференциясини юксак савияда ташкил этгани билан табриклади. Суҳбат давомида Самарқандда апрель ойида бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижроси, икки томонлама савдо, саноат ва транспорт соҳаларидаги кооперация, шунингдек, “Шовот–Тошовуз” чегараолди савдо зонаси лойиҳаси хусусида сўз юритилди.

Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 600 млн долларга етгани қайд этилди. Яқин келажакда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда ўтадиган еттинчи Маслаҳат учрашуви бўйича ҳам фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Нукус шаҳри Silk Road халқаро лойиҳасининг югуриш тадбирлари туркумини очиб беради

2026 йил 29 март куни соат 07:00 да Ўзбекистоннинг энг шимолий шаҳри — Нукуснинг марказий кўчаларида Silk Road халқаро...

Больше похожих статей