Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Шамсиддин Тожиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 30 апрель куни Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.

У 2019 йилнинг октябрида 10 йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланганди. 

Шамсиддин Тожиев 1979 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2003 йилда шу институтнинг магистратурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Олий судда маслаҳатчи лавозимидан бошлаб, Олий суднинг турли лавозимларида фаолият юритган.

2008—2013 йилларда жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси, 2013—2015 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси бўлган. 2015 йилдан Олий суд судьяси лавозимига сайлангунига қадар Учтепа туман суди раиси лавозимида ишлаб келган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...

Больше похожих статей