Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024-йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
2025-йилнинг февраль ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойидан бери сезиларли арзонлади:
- 1 хонали: $323 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($331) нисбатан -2.4%);
- 2 хонали: $393 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($414) нисбатан -5.2%);
- 3 хонали: $480 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($494) нисбатан -2.9%);
- 4 хонали: $545 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($623) нисбатан -12.5%).


Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали — $297, 2 хонали – $366, 3 хонали – $415, 4 хонали — $423);
- Олмазор тумани (1 хонали – $288, 2 хонали – $351, 3 хонали – $417, 4 хонали – $488).
Нисбатан қиммат ижара нархлари: - Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $347, 2 хонали – $462, 3 хонали – $568, 4 хонали – $694);
- Яккасарой тумани (1 хонали – $383, 2 хонали – $511, 3 хонали – $646, 4 хонали – $675).
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойидагига нисбатан қуйидагича ўзгарди:
- 1 хонали: $420 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($422) нисбатан -0.6%);
- 2 хонали: $592 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($600) нисбатан -1.1%);
- 3 хонали: $857 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($834) нисбатан +2.8%);
- 4 хонали: $1160 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($1118) нисбатан +3.8%).
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – $323, 2 хонали – $417, 3 хонали – $517, 4 хонали – $639);
- Учтепа тумани (1 хонали – $377, 2 хонали – $436, 3 хонали – $560, 4 хонали – $586).
Нисбатан қиммат ижара нархлари: - Миробод тумани (1 хонали – $485, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1051, 4 хонали – $1344);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $515, 2 хонали – $748, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1462).
Ижара нархлари olx.uz (https://www.olx.uz/) платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025-йилнинг январь ойи учун 35,7 мингта ва февраль ойи учун 37,5 мингта, 2024-йилнинг октябрь ойи учун 43,1 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.