3.3 C
Узбекистан
Вторник, 25 февраля, 2025

Ички туризмнинг ривожланишини баҳолашга қаратилган офлайн сўров ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари ички туризмнинг ривожланишини баҳолашга қаратилган офлайн сўров ўтказди.

Сўровда барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 3172 нафар респондент иштирок этди. Уларнинг 1708 нафарини эркаклар, 1464 нафарини эса аёллар ташкил этади.

Сўров натижалари мамлакатимизнинг тўртта ҳудуди — Самарқанд (13,4 фоиз), Бухоро (9,6 фоиз), Тошкент (10,6 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (16,8 фоиз) да ички туристик оқим энг юқори даражада эканлигини кўрсатди. Сирдарё вилояти (1,0 фоиз) бу борада энг охирги ўринни эгаллади.

Респондентларнинг 63,8 фоизи йилда бир маротаба, 9,8 фоизи ҳар уч ойда бир маротаба, 1,9 фоизи ойига камида бир маротаба саёҳат қилишини қайд этган бўлса, умуман саёҳат қилмаслигини билдирганлар улуши 23,4 фоизни ташкил этди.

Мамлакат бўйлаб саёҳат қилувчилар асосан ўз шахсий автомобилидан фойдаланиши (34,9 фоиз) маълум бўлди. Ички сайёҳларнинг 27,8 фоизи таксини, 12,2 фоизи поездни, 7,3 фоизи самолётни афзал билади.

Респондентларнинг асосий қисми, аниқроғи 58,5 фоизи тунаб қолиш учун меҳмон уйларини танлашини, 10,9 фоизи хостеллардан, 27,3 фоизи меҳмонхоналардан, 3,2 фоизи чодирлардан фойдаланишини қайд этган.

Саёҳатга чиқишингизга нима тўсқинлик қилади, деган саволга сўровда қатнашганларнинг 36,4 фоизи «Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ», 9,2 фоизи «қарамоғимда парваришга муҳтож фарзандлар ва кексалар бор», 0,8 фоизи «ички саёҳат ўзига жалб қилмайди», деб жавоб берган. Респондентларнинг 48,1 фоизи ички саёҳат ҳозирча уй хўжалигининг кун тартибида йўқлигини таъкидлаган.

Сўров натижалари ички сайёҳларнинг каттагина қисми (22,8 фоиз) зиёрат мақсадида сафарга чиқишини кўрсатди. Саёҳатчиларнинг 15,7 фоизини маданий ва маърифий туризм, 14,0 фоизини оилавий туризм, 11,0 фоизини тоғ курортлари, 9,7 фоизини хизмат сафарлари, 7,5 фоизини таълим ва талабалар туристик алмашинуви, 3,9 фоизини экотуризм, 1,5 фоизини ишбилармонлик туризми, 1,2 фоизини пляж туризми, 1,1 фоизини спорт туризми, 1,1 фоизини агротуризм ўзига жалб қилиши маълум бўлди. Экстремал туризмга қизиқадиганлар улуши эса бор-йўғи 0,5 фоизни ташкил этди.

Респондентларнинг аксарияти, яъни 61,6 фоизи саёҳатлар учун чегирмалар бериш, 15,1 фоизи парваришга муҳтож бўлганлар учун махсус ижтимоий пакетлар ташкил қилиш, 9,3 фоизи саёҳат учун кредитлар бериш, 5,1 фоизи бошқа саёҳат турларини ташкил эътиш лозимлигини таъкидлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

Давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди. Бу ҳақида ССВ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Коррупция — давлат...

Больше похожих статей

×