Сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг каналида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, эндиликда ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

«2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади», — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жарима балларини ҳисоблашда ҳайдовчиларга имтиёзлар борми?

1 апрелдан бошлаб камера ва радарлар томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам жарима балларини ҳисоблаш тартиби жорий этилди.

Больше похожих статей