Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари кенгайтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

5 февраль куни «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Малайзия Бош вазирига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, муваффақиятли амалга оширилаётган «Madani» давлат стратегиясининг юксак натижалари билан дилдан қутлади.

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Малайзия Бош вазирининг ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга катта суръат бағишлагани таъкидланди.

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқалар фаоллашди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони ошмоқда.

Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди, Ишбилармонлар кенгаши тузилди, қатор йирик бизнес форумлари ташкил этилди.

Ташриф арафасида таҳлилий марказлар учрашуви, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданий мероси тақдимотлари, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари форуми ўтказилди.

Ҳамкорликни ривожлантириш ва олий даражадаги келишувлар ижросини самарали мувофиқлаштириш мақсадида Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти платформасини ташкил этишга қарор қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда тақиқланган сайтлар ва каналлар рўйхати янгиланди

Ўзбекистонда материалларини тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган интернет-ресурсларнинг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди...

Больше похожих статей