5.5 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

Ўзбекистонда ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилишда эпидемиологик кузатувлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, “ягона саломатлик” ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш” лойиҳаси доирасида Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоясида эпидемиологик кузатув ва хавфни баҳолаш бўйича 5 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу семинарда, ветеринария қўмитаси вакиллари, ҳудудий бошқармалар ходимлари, ҳайвонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ва ветеринария эпидемиологияси соҳасидаги олимлар иштирок этишмоқда. Семинарнинг асосий мақсади, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, шу жумладан Қорақалпоғистондан келган 24 дан ортиқ ветеринария мутахассислари ва олимларининг ҳайвонлар соғлиғи таҳдидларини аниқлаш ва уларга самарали жавоб бериш бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Ушбу ўқув дастурида эпидемиологик кузатувнинг устувор йўналишлари, хавф гуруҳлари ва соҳадаги амалий усуллар муҳокама қилинади. Ҳайвонлар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар, ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш шунингдек, ҳайвонлардан одамларга юқадиган касалликларга қарши курашиш, ҳамда ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасида, халқаросавдо-сотиқда озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўқув дастури Буюк Британиянинг Ҳайвонлар ва Ўсимликлар Соғлиғи Агентлигига консультант эпидемиолог сифатида хизмат қилувчи Гуитиан Хавьер томонидан олиб борилади. Жаноб Хавьер шунингдек, Қироллик Ветеринария Коллежининг ФАО ветеринария эпидемиологияси бўйича маълумот маркази раҳбари ва Жаҳон Ҳайвонлар Соғлиғи Ташкилотининг (WOAH) Хавф таҳлили ва моделлаштириш бўйича ҳамкорлик маркази раҳбари ҳисобланади.

«Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ва эпидемиологик кузатувни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар жуда муҳим. Бу ўқув семинари, маҳаллий мутахассисларга замонавий кузатув ва хавфни баҳолаш усулларини ўрганиш имконини беради, бу эса ҳайвонлар соғлиғи ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишда янги босқичга олиб чиқади», дейди Жаноб Хавьер.

Тренинг давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

1. Эпидемиологик кузатув тадбирларини, шу жумладан устувор йўналишлар ва хавф гуруҳларини аниқлашни амалий амалга ошириш.

2. Дала хавфини сифатли баҳолашни ўтказиш, шу жумладан патогенларнинг йўлларини аниқлаш ва батафсил баён қилиш.

3. Ўзбекистондаги устувор касалликларга тегишли мисоллар ёрдамида соҳада операцион хавфларни баҳолашни ўтказиш.

4. Амалий долзарблиги ва қўлланилишини таъминлаш учун амалий тадқиқотлар устида ишлаш.

5. Электрон ҳайвонлар саломатлиги маълумотларини бошқариш тизимларига ўтиш учун маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун оддий рақамли воситалардан фойдаланиш.

FAO-USAID лойиҳасининг миллий координатори Ҳабибулло Ҳамдамов семинар ҳақида шундай дейди: “Тренинг орқали ветеринария соҳасидаги мутахассислар касалликларни эрта аниқлаш, хавфни баҳолаш ва уларга самарали жавоб қайтариш учун замонавий амалий билим ва кўникмаларни эгаллашади. Бу нафақат ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилишда, балки мамлакатда умумий эпидемиологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади.»

Семинар сўнгида Иштирокчилар ҳайвонлар соғлиғи бўйича самарали кузатув фаолиятларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий эпидемиологик принципларни қўллаш, Ҳайвонлар соғлиғи масалаларини бошқариш учун хавфни баҳолаш принципларини қўллаш, Ҳайвонлар соғлиғи хавфларини аниқлаш ва баҳолаш учун тизимли сифатли баҳолашни амалга ошириш каби кўникмаларга эга бўлишади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва БАА етакчилари иқтисодий шерикликнинг янги даврини бошлашга келишиб олдилар

15 январь куни Абу-Даби шаҳридаги "Қаср аш-Шати" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх...

Больше похожих статей

×