2 C
Узбекистан
Суббота, 11 января, 2025

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди. Ушбу рейтинг ҳудудларнинг ишлаб чиқариш саноати салоҳияти ва рақобатбардошлигини баҳолашга қаратилган.

Рейтинг натижалари:
Рейтинг ишлаб чиқариш саноатининг диверсификация ва локализация кўрсаткичлари асосида баҳоланиб, бунда Херфиндал-Хиршман индекси (HHI) ва Аниқланган қиёсий устунлик (Revealed Comparative Advantage (RCA)) индексидан фойдаланилди.

Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудлар 3 гуруҳга бўлинди:

I гуруҳ таркиби ишлаб чиқариш саноатида юқори даражадаги рақобат устунлигига эга бўлган Тошкент шаҳри, Фарғона ва Наманган вилоятларидан иборат бўлди. Ушбу ҳудудларнинг ўзига хос хусусияти ишлаб чиқаришнинг диверсификациялашгани (HHI=818-1472) ҳамда тармоқларнинг аксарият қисми (ўртача 30 фоиздан юқори) рақобат устунлиги бўйича етакчи ўринларга эга эканлигидир.

II гуруҳга ишлаб чиқариш саноати ўрта даражада диверсификациялашган ва рақобат устунлиги ўртача бўлган Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари (жами ҳудудларнинг 42 фоизи) кирган. Бунда ишлаб чиқариш саноатининг диверсификация коэффициенти (HHI=1523-2435), рақобат устунлигига эга етакчи тармоқларнинг улуши эса ўртача 22 фоизга тенг.

III гуруҳга рақобат устунлиги даражаси паст бўлган ҳудудлар – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Андижон, Навоий вилоятлари кирган. Ушбу ҳудудларда ишлаб чиқариш саноатининг диверсификациялашуви нисбатан пастлиги (HHI=2574-6290), яъни 1-2 та соҳага юқори даражада боғлиқлиги (ишлаб чиқариш саноатидаги улуши 60 фоиздан юқори) ва рақобат устунлигига эга тармоқларнинг чекланганлиги кузатилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон саноати ривожланишида жойларда мавжуд салоҳият ва заҳиралардан оқилона фойдаланишдан келиб чиқиб, янги таянч нуқталарини яратиш ҳудудларнинг рақобат устунликларини барқарорлаштиришга ва ҳудудлар ўртасидаги тафовутларни камайтиришга замин яратади. Шу билан бирга, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш, илғор технологияларни жорий этиш, саноатнинг «драйвер» соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш кўзда тутилган.

Умуман олганда, ҳудудлар ишлаб чиқариш саноатининг рақобат устунлиги рейтинги мамлакатимизда ҳудудларининг саноат салоҳияти ва рақобатбардошлигини баҳолаш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Ушбу рейтинг натижалари ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ва инвестицияларни жалб қилишда фойдали бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳрида уй-жойлар ижара нархи ўртача таъмирланган хонадонлар учун пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўсган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар...

Больше похожих статей

×