1.4 C
Узбекистан
Пятница, 10 января, 2025

Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукуматнинг 916-сон қарори билан Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати тасдиқланди.

Қарор билан, шунингдек:

  • Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турғун органик ифлослантирувчи моддалар рўйхати;
  • Импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндилар рўйхати тасдиқланган.

Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун олиб кирувчилар қуйидагиларга эга бўлиши шарт:

  • чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган ёки улардан такрорий фойдаланадиган импорт қилувчилар – чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига;
  • чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қилиши, қайта ишлаш ёки улардан такрорий фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган импорт қилувчилар – мазкур чиқиндиларни топшириш ёки реализация қилиш юзасидан чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган шартномага.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича судда 13 йил аввал содир этилган жиноятда иштирок этганилиги учун 3 йилга ахлоқ тузатиш...

Больше похожих статей

×