1.4 C
Узбекистан
Пятница, 10 января, 2025

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича судда 13 йил аввал содир этилган жиноятда иштирок этганилиги учун 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахс устидан кассация инстанция суди бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ24» теледастурида хабар қилинди.

Унга кўра, собиқ ИИБ ходими А.Р. 2012 йилда хизмат вақтида баҳоси 208 минг сўмлик 22 қоп талон-торож қилинишида эътиборсизлик қилган деб судланган.

«Суд томонидан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиндим, 20 фоиз иш ҳақи давлатга ўтказилиши шарти билан. [Озодликка чиқиб] ишга кириш учун борсам, судлангансан, деб ҳеч жойда мени ишга олишмади. 13 йилдан бери бекор (ишсиз) эдим. Судга келиб судланганлик мақомини бекор қилиш бўйича ариза ёздим», — деди судланувчи.

Фуқаро Янгиер шаҳридаги қишлоқ хўжалиги кимё базасига вақтинча ёрдамчи куч сифатида юборилган бўлган. Омбор мудири томонидан «Зил» юк машинасида яширин тарзда нархи 208 минг сўм бўлган 22 қоп селитрани автобазадан чиқишига рухсат бериб юборган. Оқланган шахснинг алоқаси бор деб, унга Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноий иш қўзғатилиб, судланган.

Кассация инстанциясининг суд мажлисида судлов ҳайъати томонидан фуқаро бошқа шахслар содир этган жиноятга алоқаси йўқлиги ҳамда ўзининг содир этган ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли унга оид ишнинг қисми Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-бандига (Айбланувчи қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) унинг ҳаракатларида жиноят ҳаракатлари мавжуд эмаслиги сабабли оқланди.

«Кутмагандим, чунки 13 йил ўтиб кетибди, бўлди оқланмасам керак деб ўйлагандим. Ота-онам, ака-укам хурсанд», — деди оқланган фуқаро.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукуматнинг 916-сон қарори билан Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати тасдиқланди. Қарор билан, шунингдек: Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган...

Больше похожих статей

×