11.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 января, 2026

Лицензияси бўлмай “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,310участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳукумат қарори билан ўрнатилган талабларни четлаб ўтиб, фуқароларни “Умра” сафарига юборишга уриниш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи М.А. ваколати бўлмаса-да Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 5 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юборишини айтиб, хизмати эвазига 5700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Учкўприк туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари О.М. тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, 2 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қўқон шаҳрида кузатилган ҳолатда, маҳаллий туристик фирма иш юритувчиси А.Ж. 2 нафар фуқарони алдаб, уларни “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала учун жавобгарлик мавжуд

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган...

Больше похожих статей

×