2 C
Узбекистан
Среда, 18 декабря, 2024

Ахборот асимметрияси. Меҳнат бозори ва кадрлар тайёрлаш тизимини ўзаро мувозанатлаштирган ҳолда ривожлантириш

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,140участниковПодписаться
- Advertisement -

Меҳнат бозорида ахборот асимметрияси бу иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасидаги маълумотларнинг нотекис тақсимланиши бўлиб, меҳнат бозори динамикасини шаклллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Меҳнат бозори иштирокчилари, кўникмаларни шакллантирувчи уқув марказлари, иш берувчилар, таълим муассасалари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари, ҳудуд ва тармоқ буйича стратегик қарорларни қабул қилувчиларнинг ўзаро мақбул муносабатга киришиши бир-бирининг эҳтиёжи ва кутилмалари борасида маълумотга эга бўлишига боғлиқ.

Бунда меҳнат бозори, тармоқ ёки ҳудудлар кесимида жорий ва келгуси талаб ҳақидаги тизимли таҳлил муҳим аҳамият касб этади. Ойлик маошлар динамикаси, энг кўп сўралаётган касбий малака, ҳудудда талаб энг юқори бўлган касблар чекланган молиявий ресурслар ва инсон ресурсларини янада мақбулроқ тақсимлашга имконият яратади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) меҳнат бозорида ахборот асимметриясини камайтириш мақсадида «Меҳнат бозори ва кадрлар тайёрлаш тизимини ўзаро мувозанатлаштирган ҳолда ривожлантириш масалалари» мавзусидаги шарҳни тайёрлади. (https://imrs.uz/files/publications/ru/438738.pdf)

Шарҳда ҳудудлар кесимида энг кўп сўралган касблар, меҳнат бозоридаги жорий талаб ва бошқа маълумотлар келтирилган.

Батафсил шарҳни юклаб олиш (https://imrs.uz/files/publications/ru/438738.pdf) (ўқиш вақти 7 дақиқа)

Институт мазкур йўналишда ишлаб чиқилаётган платформани ривожлантиришда манфаатдор тарафларни ҳамкорликка чақириб қолади.

E-mail: lm@imrs.uz
Тел.: +998 (55) 520-00-17 (131)

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Лицензияси бўлмай “Умра” сафарини уюштираётганлар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ҳукумат қарори билан ўрнатилган талабларни четлаб ўтиб, фуқароларни “Умра” сафарига юборишга...

Больше похожих статей

×