13.7 C
Узбекистан
Пятница, 21 ноября, 2025

2024-йил декабрь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Шундай қилиб, лавлагининг минимал нархи 21,8 фоиз, лимонники 16,7 фоиз, қизил сабзиники 14,4 фоиз, гречканики 10,7 фоиз, шакарники 2,8 фоиз, гуручники 2,8 фоиз, сутники 2,8 фоиз, бананники 2,0 фоиз, мол гўштиники 1,7 фоиз, буғдой униники 0,6 фоиз пасайган.

10 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Нархининг ошиши бўйича оқбош карам етакчи бўлди. Шу билан бирга, Тошкентда оқбош карамнинг нархи Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтлари орасида энг паст. Шундай қилиб, Душанбеда бу маҳсулотнинг нархи 2 баравар, Остонада 1,7 баравар, Бишкекда 1,2 баравар юқори.

Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошди. Аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан бодринг нархи 4,3 фоиз арзон.

1 номдаги (маргарин) маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган.

*таҳлил 7-ноябрь ва 12-декабрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Норвегия 28 йиллик танаффусдан сўнг ЖЧ–2026га йўлланма олди

Норвегия терма жамоаси 28 йилдан сонг Жаҳон чемпионатига чиқганини FIFA хабар берди. Жамоа охирги маротаба 1998-йили Франциядаги мусобақада ўйнаган...

Больше похожих статей

×