1.2 C
Узбекистан
Среда, 25 декабря, 2024

Энди қурилиш сабаб атмосферани ифлослантирган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан киритилган “Қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш чоралари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, бугунги кунда республикамиз шаҳарларида чанг кўтарилиши ҳолатлари тез-тез учраб (бир йилда ўртача 50–80 кун), ҳаво таркибида майда дисперс заррачалар белгиланган нормадан (йиллик 5 мкг/м.куб) ўртача 10 баробар юқори даражани ташкил этмоқда, бу эса аҳолининг турмуш тарзи, ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир қилмоқда. Ушбу салбий ҳолатнинг юзага келишига республикада қурилиш обектлари сони ортиши оқибатида уларнинг майдонларидан чанг ва қум заррачаларининг шамол орқали ҳавога кўтарилиши ҳам сабаб бўлмоқда.

Сўнгги уч йилда қурилиш обектлари сони 3 баробар ошиб, 2023-йил якунига кўра 35,2 мингтани ташкил этган (2022-йилда – 32 мингта, 2021-йилда – 31 мингта обект рўйхатдан ўтган). Ҳисоб-китобларга кўра, 500 кв.м.лик очиқ қурилиш майдонидан йилига ўртача 50 тонна чанг ва қум ҳавога кўтарилади. 

 Қонунчиликда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талаблари ва шаҳарсозлик қоидалари доирасида айнан қурилишда чангни ҳавога кўтарилишига йўл қўйганлик учун аниқ жавобгарлик назарда тутилмаган. 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йилги Давлат дастури бўйича Фармонига асосан, қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар (чангни бостириш учун осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлардан фойдаланиш) шаҳарсозлик қоидаларига киритилди. Шу сабабли қурилишдаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш орқали чанг-тўзонга бефарқ бўлмаслик бўйича пудратчиларнинг масъулиятини ошириш зарурати пайдо бўлмоқда.

 Янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда етакчи хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 85(1)-модда орқали “Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик” ҳуқуқбузарлиги киритилиб, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (3 миллион 750 минг сўм), жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса,мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 миллион 750 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.

 Маълумот учун, Қозоғистонда мазкур ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорларга – 8 200 долларгача, Беларусда юридик шахсларга – 2 440 долларгача жарима белгиланган. Россияда эса 208 долларгача жарима ёки 90 кунгача фаолиятни тўхтатиб қўйиш жазоси назарда тутилган (2007-йилда киритилган ўзгартиришга мувофиқ).

 Янги қонун лойиҳаси доирасида киритилган ўзгартиришлар натижасида:

— қурилиш майдонларида ваколатли органларни  хабардор қилиш ёки келишув асосида  махсус ўлчов асбоб-ускуналари орқали ҳавонинг чанг ва қум заррачалари билан ифлосланиши белгиланган нормативларга асосан аниқланади;

— экологик назоратни амалга ошириш даврида қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини тўхтатиш бўйича тезкор чоралар кўрилади;

— қурилиш ва пудратчи ташкилотлар томонидан чанг ва қум заррачаларининг атмосферага кўтарилишига йўл қўйилмайди;

— атроф-муҳитни ифлослантирувчи фаолиятлар бўйича давлат экологик назорат самарадорлиги ва қамрови ошишига эришилиб, буларнинг натижасида салбий оқибатлар келиб чиқишининг олди олинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва янги кафе ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди. Kомпания Тошкент...

Больше похожих статей

×