1.7 C
Узбекистан
Пятница, 27 декабря, 2024

Конституция –тараққиётимиз гаровидир!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Энг муҳими давлатнинг асосий манбаи бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш механизми яратилди.

Жамиятимизнинг таянчи ва пойдевори бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида яратиб берилаётган имконият ва имтиёзларнинг чеки йўқ десак ҳам муболаға бўлмайди.  

Бу каби имкониятлардан тўғри фойдаланиб, катта мақсадлар сари сидқи дилдан илдам қадамлар билан ҳаракат қилаётган ўсмирларимиз илм фан, санъат, маданият йўналишлари ва спорт мусобақаларида ҳамжамият олдида ҳеч кимдан кам эмаслигини такрор такрор кўрсатишмоқда.

Мамлакатимизда тинчлик, инсонпарварлик, адолатга инонч, миллий тотувлик, ажлодлар ҳотирасини эъзозлаш каби қадриятларни ўзида мужассам этган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан умумхалқ байрами сифатида Республикамизнинг турли жабҳаларида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.

             Айниқса мактаб ўқувчиларининг қанчалик тайёргарлик билан Конституциянинг моддаларини ёд олиб, мазмун моҳиятини юзасидан сахнавий чиқишлари барча тадьир иштирокчиларида яхши таассурот қолдирмоқда.

            Шундай тадбирлардан бири Миробод туманида жойлашган 60- сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. 9–синф ўқувчилари томонидан сахналаштирилган жамиятда ҳуқуқий онг ва маланиятни юксалтиришда бепул умумий таълим, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, экологияга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва табиатни асраш, иқтисодиётни ривожлантириш ва замонавий ахборот технологияларини яратиш ва ундан фойдаланиш, тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши ва келгуси авлодга етказиш каби муҳим масалаларни ёрқин ифода этиш жараёнида ҳукуматимизнинг олиб бораётган одилона сиёсатига бефарқ эмасликлари шунингдек, Конституция ва қонунларга ҳурмат туйғусини ёрқин ифода этиб беришгани барча тадбир иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.

Туманимизда жойлашган 65 ва147-сони умумтаълим мактаб ўқувчилари ҳам саҳнавий чиқишлар билан бир қаторда “Конституция бахтимиз подевори” мавзусида иншо ва расм чизиш  танловлари бўйича ҳаммани лол қолдиришди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ҳар бир моддаси ва нормалари амалда ўзининг кучини кўрсатиши борасида қонун устуворлиги таъминланиб борар экан, юртимизда алолат ҳукм сураверади. Ёшларимиз бунданда катта ютуқларга эришиб жамиятимизнинг янада гуллаб яшнаши учун тараққиёт сари ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб бориши муқаррардир!

                                         Аброр Бердиев, Миробод туман

адлия бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдан вилоятларга кетиш учун поезд чипталари қолмадими?

Ижтимоий тармоқларда темир йўл вокзалларида тирбандликлар ҳосил бўлаётгани ҳамда темир йўл кассаларида ва иловада темир йўл чипталари  қолмаганлиги ҳақида видео...

Больше похожих статей

×