27.9 C
Узбекистан
Вторник, 6 мая, 2025

Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча “Афросиёб” поезди йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,500участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Темирйўлекспресс” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу йўналишдаги қўшимча поезд йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15—31 декабрь кунлари ҳамда 2025 йилнинг 3—12 январь кунлари оралиғида ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Поезд жадвали қуйидагича:

775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши: Самарқанддан жўнаш соат 10:55 да— Тошкентга етиб бориш соат 13:15 да.

776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши: Тошкентдан жўнаш соат 13:56 да— Самарқандга етиб бориш соат 16:14 да.

Ижтимоий тармоқларда 7 декабрдан Хивага “Афросиёб” поездлари қатнай бошлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. “Ўзбекистон темир йўллари” буни рад этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хорижга ишлаш ва саёҳатга кетадиган талабаларга 15 млн сўм ссуда берилади

2025 йил 15 майдан “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва...

Больше похожих статей

×