4.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

ОТБ-га мувофиқ 2070 йилга келиб иқлим ўзгариши натижасида ривожланаётган осиё-тинч океани минтақаси мамлакатларида яим 17 фоизга камайиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

МАНИЛА, ФИЛИППИН (2024-йил 31-октябрь) — Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги тадқиқоти шуни кўрсатдики, иссиқхона газлари эмиссияси юқори бўлган сценарий рўёбга чиққан тақдирда иқлим ўзгариши натижасида 2070 йилга келиб Осиё-Тинч океани минтақасидаги ривожланаётган мамлакатларда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 17 фоизга камайтиши, 2100 йилга келиб эса 41 фоизга камайиши мумкин.

Денгиз сатҳининг кўтарилиши ва меҳнат маҳсулдорликнинг пасайиши энг катта йўқотишларга олиб келади ва даромадлар паст бўлган ва иқтисодиёти заиф бўлган мамлакатлар энг кўп зарар кўради. ОТБнинг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги иқлим тўғрисидаги ҳисоботининг биринчи нашрида тақдим этилган янги тадқиқотда минтақага таҳдид солувчи бир қатор ҳалокатли таъсирлар ҳақида батафсил маълумот берилган. Агар иқлим инқирози тезлашишда давом этса, қирғоқбўйи сув тошқинлари 2070 йилга келиб минтақадаги 300 миллион кишига таҳдид солиши ва ҳар йили қирғоқ бўйидаги активларга триллионлаб доллар зарар етказилиши мумкин. 

“Иқлим ўзгариши минтақадаги тропик бўронлар, жазирама тўлқинлар ва сув тошқинларининг ҳалокатли таъсирини кучайтириб, мисли кўрилмаган иқтисодий муаммолар ва инсоният азобига сабаб бўлди”, деди ОТБ Президенти Масацугу Асакава. «Бу таъсирларни бартараф этиш учун жуда кеч бўлишидан олдин, шошилинч, яхши мувофиқлаштирилган иқлим ўзгариши билан боғлиқ чоралар кўрилиши лозим. Ушбу иқлим тўғрисидаги ҳисобот мослашиш бўйича шошилинч эҳтиёжларини қандай молиялаштириш ҳақида тушунча беради ва ривожланаётган аъзо мамлакатларимизнинг ҳукуматларига иссиқхона газлари чиқиндиларини кам харажатлар билан камайтириш бўйича истиқболли сиёсат тавсияларини беради.

Ҳисоботда қайд этилишича, минтақадаги жамоатчилик фикри иқлим ўзгаришига қарши кураш чораларини кўришни қўллаб-қувватлайди.  Жорий йилда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан ўтказилган иқлим ўзгаришини идрок этиш бўйича сўровда минтақадаги  14 мамлакат респондентларнинг 91 фоизи глобал исишни жиддий муаммо деб ҳисоблайди ва уларнинг кўпчилиги ҳукуматлар томонидан янада жиддий чоралар кўрилишини кутади.  

Ўсиб бораётган иқлим хатарларини бартараф этиш учун мослашиш чораларини тезлаштириш ва мослашишга йўналтирилган иқлимни молиялаштиришни сезиларли даражада кенгайтириш лозим. Ҳисобот глобал исишга мослашиш учун минтақа мамлакатларига зарур бўлган йиллик инвестиция эҳтиёжларини 102 миллиард АҚШ долларидан 431 миллиард АҚШ долларигача деб баҳолайди, бу эса 2021-22 йилларда минтақада мослашиш учун ажратилган 34 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағлардан сезиларли даражада кўпдир.  Давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотлар ва иқлим хатарларини яхшироқ тушуниш хусусий иқлим капиталининг янги манбаларини жалб қилишга ёрдам беради, бироқ хусусий инвестицияларнинг янада катта оқимлари талаб қилинади.

Оқибатларни юмшатиш чоралари нуқтаи назаридан ҳисобот шуни кўрсатадики, минтақа углерод чиқиндиларини нолга тушириш мақсадида қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш учун барча имкониятларга эга ва ички ва халқаро углерод бозорларини ривожлантириш иқлим ўзгариши мақсадларига иқтисодий жиҳатдан самарали тарзда эришиш имконини беради.

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.  ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 69 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×