Озарбайжон Ёшлар жамғармасининг кўмаги, “Гизилбаш” Ёшлар та’лими жамоат бирлашмаси ва Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Маданият Марказининг биргаликдаги ташкилотчилиги билан Тошкентда “Ўзбекистон-Озарбайжон: Ёшлар Ипак йўли иқлим форуми” ўтказилди.
Иқлим форуми Ўзбекистоннинг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб ўтди.
Форумдан аввал иштирокчилар Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг лойиҳаси билан университетда яратилган Озарбайжоннинг даҳо шоири Муҳаммад Фузулийнинг номини олган Озарбайжон Маданият, Таҳсил ва Тадқиқотлар Маркази билан яқиндан танишдилар.
Кейин форум очиқ дея эълон қилинди. Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг давлат мадҳиялари янграгач, Ватан орзусида жонларини фидо қилган шаҳидларнинг азиз хотираси бир дақиқалик сукут ила ёдга олинди.
Мезбонлик қилаётган университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Нозлия Нормуродова меҳмонларни саломлаган ҳолда ўтказилаётган халқаро форумнинг Озарбайжон-Ўзбекистон қардошлигини янада мустаҳкамлашга туртки беражагини билдирди. У бундай бир мўтабар тадбирга мезбонлик қилаётганликлари учун мамнун эканини айтиб ўтди.
Ундан кейин чиқиш қилган Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг директор ўринбосари Нодир Алимирзаев Туркистонда кузатилаётган иқлим муаммоларига параллел равишда бундай тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилаётгани янада катта аҳамият касб этишини таъкидлади.
Лойиҳа раҳбари, “Гизилбаш” Ёшлар та’лими жамоат бирлашмаси ижрочи директори Оқил Аласкар ўз чиқишида Озарбайжоннинг 30 йил арман босқини остида қолган ҳудудларида босқинчи давлат томонидан экологик террорчилик ҳаракати амалга оширилганига э’тибор қаратди.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадларидан сўз очган Оқил Аласкар 2024-йилнинг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев томонидан “Яшил дунё учун бирдамлик йили” дея эълон қилинганини айтиб, Озарбайжоннинг COP29 каби катта нуфузга эга тадбирга мезбонлик қилишини таъкидлаб ўтди.
Очилиш маросимидан кейин протокол чиқишларига навбат берилди.
Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳусайн Гулиев “Ўзбекистон-Озарбайжон: Ёшлар Ипак йўли иқлим форуми” иштирокчиларини саломлаган ҳолда, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 2024-йилни “Яшил дунё учун бирдамлик йили” дея эълон этганини ва бу борада турли тадбирлар ўтказилаётганини билдирди. Хабарингиз бор, Озарбайжонда жуда муҳим COP29 тадбирларига тайёргарлик кетмоқда, бу тадбирла боғлиқ ўлкамизга 100 дан ортиқ мамлакатдан юқори даражали вакилларининг келиши кутилмоқда. Бугунги форум ўтказилишининг асосий мақсадлардан бири ҳам COP29 тадбирига тайёргарликдир.
44 кунлик Ватан урушидан кейин босқиндан озод этилган ҳудудларда қурилиш-барпо ишларидан сўз юритган элчи қайд этдики, Қорабоғда шаҳарлар, қишлоқлар, тарих ва маданият ёдгорликларининг, масжидларнинг маҳв этилиши билан бирга минтақанинг экологиясига ҳам жиддий зиён етказилган. Ҳозирда Озарбайжон бу борада ҳам муҳим ишларни амалга оширмоқда.
Кейин Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати Нагиф Ҳамзаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Гулбаҳор Саидғаниева, Озарбайжон Республикаси Ёшлар жамъармаси Ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Эмил Юсифов ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Ишлари Агентлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Маҳфуза Ортиқова чиқиш қилиб, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг иқлим сиёсати ҳақида сўз юритдилар.
Чиқиш қилганлар ҳар икки давлат томонидан қайд этилган соҳада кўрилган ишларнинг бошқа мамлакатларга ҳам намуна бўлганини билдирдилар. Озарбайжонда ўтказиладиган COP29 тадбирининг аҳамиятига тўхталганлар расмий Бокунинг бу мўтабар тадбирни юксак даражада ташкил этишига ишончи комил эканини та’кидлаб ўтдилар.
Кейинчалик эса COP29 билан боғлиқ қисқа видеоролик намойиш этилди.
Ўзбекистоннинг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек адабиёти тарихи кафедраси мудири, профессор Нурбой Жабборовнинг модераторлиги билан ўтказилган “Ўзбекистон-Озарбайжон: иқлим учун бирлашайлик” панелида Озарбайжон Республикаси Ёшлар жамғармаси вакили Заур Усманов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Ишлари Агентлигининг Экология Дипломатия Департаменти раиси Элёр Норпўлатов, Қорабоғ ғозийси, журналист Наҳид Жонбахшли ва Ёшларнинг Юксалиш ва Карера Маркази координатори Фамил Маммадов форумда илгари сурилган мавзуларни музокара қилдилар.
Охирда иштирокчилар дипломлар билан тақдирланди ва эсдалик учун суратга тушилди.
Қайд этиш керакки, форум ўз ишини “Яшил дунё учун” кўргазмаси билан давом эттиради. 17-октабрда очилган кўргазма икки кун давом этади. Бундан ташқари, Форум делегацияси Ўзбекистонда ватандош жамияти ва давлат расмийлари билан учрашувларни давом эттиради.