10.6 C
Узбекистан
Вторник, 22 октября, 2024

Бухорода CACILM-2 лойиҳасининг муваффақиятли якуни бўйича семинар ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Глобал экологик жамғарма (ГЕФ) томонидан амалга оширилган “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (Бухорода CACILM-2 лойиҳасининг муваффақиятли якуни бўйича семинар ўтказилди) минтақавий лойиҳаси муваффақиятли якунланди.

Лойиҳанинг якунловчи семинари Бухорода ташкил этилиб, унда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари ва олтита иштирокчи давлатнинг техник экспертлари, тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари қатнашдилар. Семинар доирасидаги асосий сессиялар лойиҳанинг асосий натижалари, унинг ер ва сув ресурсларини бошқаришга та’сирини баҳолаш ва эришилган натижаларни кенгайтириш орқали қурғоқчилик, ер деградацияси ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хатарларни бартараф этишда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларига бағишланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Глобал экологик жамғарма (ГЕФ) билан ҳамкорликда 2018-йилда бошланган Бухорода CACILM-2 лойиҳасининг муваффақиятли якуни бўйича семинар ўтказилди лойиҳаси Марказий Осиё ва Туркияда иқлим ўзгариши ҳамда ер деградацияси оқибатларини юмшатиш, қишлоқ хўжалиги амалиётлари ва ерларни бошқаришнинг самарали стратегияларини жорий этишга қаратилган. Лойиҳа қурғоқчилик ва ерларнинг шўрланишидан энг кўп зарар кўрган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон каби давлатларга кўмак берди.

«Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудудлар эди. Айнан тупроқ деградацияси ва қурғоқчиликка учраган ерлар билан боғлиқ муааммоларнинг ечимини топиш бўйича изланишлар амалга оширилди. Эришилган натижаларга тўхталсак, лойиҳа доирасида ҳамкор ташкилотларга зарур асбоб-ускуналар етказиб берилди, ерга ишлов бермасдан туриб қишлоқ хўжалиги экинларини экиш усули қўлланилди. Мазкур усул бугунги кундаги иқлим ўзгаришини олдини олишга қаратилган янги технология ҳисобланади. Қолаверса, мутахассислар томонидан фермерларга қурғоқчил ва шўрланган ерларда ўсадиган ва ҳосилдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб, амалиётда кўрсатиб берилди»-деб таъкидлади БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров.

Та’кидлаш жоизки, минтақадаги аҳоли сонининг ўсиш суръатлари ва иқлим ўзгариши каби омиллар сабабли Марказий Осиё мамлакатлари сув ресурсларининг қисқариши, яйловларнинг чўлланиши ва экин майдонларининг эрозияси каби жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Сўнгги 30 йил давомида ушбу мамлакатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги сезиларли даражада пасайиб, айрим экинлар ҳосилдорлиги 30% гача камайган. Натижада озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хатар янада ошиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун қийинчилик келтирган.

“Ташаббус доирасида такомиллаштирилган суғориш усуллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини оширувчи технологиялар йўлга қўйилиб, минтақада барқарор ер ва сув ресурслари бошқаруви ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш усуллари жорий этилди. Зеро, сув ресурсларини тежаш бугунги кунда минтақада энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мақсадимиз табиатга зарар етказмаган келгуси авлодлар учун сув ва ер ресурсларини, биохилма-хилликни сақлаб қолган ҳолда ҳозирги авлод талаб ва эҳтиёжларини қондиришдир”-дея қайд этди лойиҳанинг миллий бошқарувчиси Муҳаммаджон Қосимов.

Тадбирнинг иккинчи куни иштирокчилар лойиҳа доирасида барқарор қишлоқ хўжалиги технологиялари қўлланилишининг амалий натижаларини кўздан кечиришди. Улар, хусусан, ҳозирда “но-тилл” технологиясини муваффақиятли тарзда қўллаб, юқори ҳосил олиб келаётган фермер Фаҳриддин Зарипов раҳбарлигидаги “Зариф ота” фермер хўжалигига ташриф буюришди.

Лойиҳа натижалари Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги ландшафтларининг иқлим ўзгаришига бардошлилигини ошириш ҳамда ФАОнинг стратегик мақсадлари, хусусан, очарчиликка барҳам бериш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш каби пировард мақсадлари билан чамбарчас боғлиқдир.

CACILM-2 лойиҳасининг муваффақиятли якуни бўйича семинар ўтказилди лойиҳаси Марказий Осиё ва Туркияда ер деградацияси муаммолари билан кураш ва барқарор ривожланишга кўмаклашиш бўйича келгуси минтақавий ҳамкорликка мустаҳкам замин яратди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Она тилини билиш даражаси умумий таълим даражаси ва иккинчи чет тилини ўрганишга қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан она тилини билиш даражасининг умумий таълим даражасига...

Больше похожих статей

×