7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи ўринлар яратиш, оилада ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар ташкил қилиниши натижасида аграр соҳадаги хотин-қизларнинг ҳам жамиятдаги мавқеи мустаҳкамланиб бормоқда.

Бугунги кунда соҳага малакали кадрлар етказиб бериш, илм фанни ишлаб чиқаришга интеграциялашуви, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва уларнинг экспорт потенсиалини юксалиб боришида хотин-қизлар муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Бугун Тошкентдаги Ҳятт Регенcй мехмонхонасида Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан “Фан, инновациялар, озиқ- овқат хавфсизлиги ҳамда барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни” деб номланган Марказий Осиё форуми бўлиб ўтмоқда. Форум Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда “Ўзбекистон аграр соҳа аёллари” уюшмаси томонидан ташкил этилди.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган аёллар турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, гендер тенглигини тарғиб қилиш, қишлоқ жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар билан таништиришдан иборат.
Форумда Олий Мажлис Сенати раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Маҳл, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида муносиб иштирокини таъминлаш, истеъдодларини рўёбга чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга алоҳида эʼтибор қаратилаётгани таʼкидлашди.

Бундан ташқари ушбу тадбир учун Марказий Осиё давлатларидан мехмонлар ва республикамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган фермер аёллар ташриф буюришди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ушбу кунни нишонлаш учун бу йилги мавзуни бежиз «Қишлоқ аёллари умумий келажагимиз учун табиатни қўллаб-қувватлайдилар: иқлим ўзгаришларига чидамлиликни ошириш, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва гендер тенглиги ҳамда аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш учун ерга ғамхўрлик қилиш» деб номламади. Ушбу мавзу қишлоқ аёллари озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш ва барқарор келажакни тарғиб қилишда муҳим рол ўйнаши сабабли уларга билим, фан ва инновациялардан фойдаланиш имконияти берилиши нечоғлик муҳимлигини акс эттиради”, — дейди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий кординатори Сабине Маҳл.

Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда барқарор ривожланиш борасидаги саъй-ҳаракатлар озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни ошириш ва биохилма-хилликни сақлашга қаратилган бўлиб, буларнинг барчаси аёлларнинг фаол иштирокини талаб қилади. Минтақанинг умумий сув захиралари ва экологик муаммолари минтақавий ҳамкорлик ва қишлоқ хўжалиги сиёсатида гендер омили билан боғлиқ стратегияларни бирлаштириш зарурлигини тасдиқлайди.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида 3,5 млндан ортиқ банд бўлганларнинг 1,5 млн ёки 43,2 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, республикада фаолият юритаётган 90 мингдан ортиқ фермер хўжаликларнинг деярли 6,5 фоизига аёллар раҳбарлик қилмоқдалар. Аҳоли томорқаларидаги 600 минг гектардан ортиқ ер майдонларида хам асосан хотин-қизлар самарали меҳнат қилиб, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожланитиришда салмоқли ҳисса қўшмоқдалар. Ушбу кўрсаткичлар республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.

“ФАО Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига аёлларни фаол жалб этиш орқали улар учун янги имкониятлар яратишга ҳисса қўшади. Қишлоқ аёлларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида билимлари, фан ва инновацион технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали биз келажак авлодлар учун барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайдиган тизимларни яратишимиз мумкин”, — деб та‘кидлади Шерзод Умаров.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар ушбу мавзулар бўйича параллел сексияларга йўналтирилди:
1-сексия: «Марказий Осиёда қишлоқ аёллари, иқлим ўзгариши ва барқарор қишлоқ хўжалиги: муаммолар ва имкониятлар»
2-сексия: «Агробизнес, инновациялар ва рақамлаштириш: қишлоқ аёлларига БРМ ва барқарор ривожланишга эришиш имкониятини тақдим этиш»
3-сексия: «Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини таʼминлаш ва табиий ресурсларни бошқаришда аёлларнинг роли: муаммоларни имкониятларга айлантириш»
Форум иштирокчиларга қишлоқ аёлларининг агробизнес, инновациялар ва рақамлаштиришдан фойдаланишда дуч келадиган муаммоларини ҳал қилиш учун самарали мулоқот майдонини тақдим этди. Конструктив фикр алмашинуви орқали иштирокчилар ушбу муаммоларни имкониятларга айлантириш, иқлим ўзгаришини юмшатиш, табиий ресурсларни бошқариш ва барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётларини гендер тенглигига асосланган ёндашувлар орқали илгари суриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқдилар.

Маълумот учун: БМТ Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15-октябр — Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эʼлон қилинган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб, қишлоқ аёллари алоҳида эʼтироф этилмоқда. Республикамизда ҳам ушбу кун давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида кенг нишонланмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда турли даражадаги кенг қамровли тадбирлар ташкил этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×