4.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Гиг иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсири ўрганилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гиг иқтисодиётнинг тадбиркорлик фаоллигига таъсирини ўрганди.

Гиг иқтисодиёт фрилансерлик ва қўшимча иш билан шуғулланувчиларнинг меҳнат фаолиятини тавсифлайди ва «sharing economy”, “access economy”, “platform economy”, “on-demand economy” каби муқобил номлар билан ҳам юритилади. “Гиг” атамаси илк бор ХХ аср бошида жаз мусиқасида пайдо бўлган ва қисқа чиқишлар учун келишувлар “gig” (бир марталик чиқиш, “бирров”) атамаси билан юритилган.

Гиг иқтисодиёт иштирокчилари:
Платформа компаниялар – харидорлар ва сотувчилар, иш изловчилар ва иш берувчиларни ўзаро боғлайдиган рақамли платформалар;
Гиг ишчилар – платформалардаги меҳнат фаолияти орқали даромад оладиган шахслар;
Истеъмолчилар – платформадан буюртма бериш орқали хизмат ёки товарга бўлган шахсий эҳтиёжини қондирувчи шахслар.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, дунёда 545 та гиг платформа орқали 154 миллион нафардан 435 миллион нафаргача гиг ишчилар (глобал меҳнат ресурсларининг 4,4 фоизидан 12,5 фоизигача) истеъмолчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Доимий бандликдан фарқи:
✔️Мустақил ишчи сифатида ўз иш жадвалини мустақил белгилайди;
✔️Иш ҳақи иш жойида сарфлаган вақти бўйича эмас, бажарилган иш кўлами бўйича тўланади;
✔️Ижтимоий ҳимоя ва меҳнат таътили каби имтиёзлар тизими мавжуд эмас;
✔️Иш берувчига тўғридан-тўғри бўйсунмайди, буюртманинг ўз вақтида ва сифатли топширилишига масъул бўлади.

Иқтисодиёт тармоқларига таъсири:

  • Барриос, Ҳочберг ва Йи томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, АҚШда 2000-2016 йилларда гиг иқтисодиётнинг ривожланиши рўйхатга олинган янги тадбиркорлик субъектлари сонини ўртача 3-5 фоизга оширган;
  • АҚШда Uber ҳайдовчиларига тўлов миқдори анъанавий такси ҳайдовчиларига қараганда вақт бирлиги учун 30 фоиз, масофа бирлиги учун 50 фоизгача юқори ;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти тадқиқотларида гиг платформаларнинг пайдо бўлиши ва ўзини ўзи банд қилишга нисбатан юмшоқ солиқ сиёсати туфайли ишчилар ҳамда кичик бизнес эгаларида доимий бандликдан кўра ўзини ўзи банд қилишга қизиқиш кўпроқ ортиши аниқланган.

Ўзбекистонда гиг иқтисодиёт. Йўловчи ташиш ва етказиб беришда Yandex, Uzum, Uklon, Express24, MyTaxi каби, IТ ва фрилансинг соҳасида Upwork, TopTal ва Guru каби, иш излаш учун мўлжалланган HeadHunter вa OLX каби гиг платформалар фаолият юритмоқда:
Yandex Go (https://www.gazeta.uz/oz/2024/09/27/yandex-go/) хизмати Ўзбекистоннинг 15 та шаҳрида ишга туширилган;
Uzum tezkor (https://t.me/uzum_pressoffice/75) мамлакатнинг 8 та шаҳрида йўлга қўйилган ва 1600 дан ошиқ ресторан, кафе ва дўконлар тизимга уланган;
HeadHunter (https://www.spot.uz/oz/2024/02/01/remote-work/) платформасида 2023-йилда масофавий ишчиларнинг ўртача иш ҳақи (6 млн. сўм) Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи (4,55 млн. сўм) дан юқори бўлган.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 2024-йил 1-сентябрь ҳолатига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар 3,9 млн. нафардан ортиқни ташкил қилиб, енгил автотранспортда йўловчи ташиш бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 590,1 минг нафардан ошди.

Тадқиқот ва натижалар. 2021-2023 йиллардаги маълумотлар асосида Ўзбекистонда гиг иқтисодиётнинг тадбиркорликка таъсири эконометрик модел ёрдамида баҳоланди:

  • ҳар бир янги гиг платформа ўзини ўзи банд қилувчилар сонининг 42,1 минг нафарга;
  • ҳар 100 кишига тўғри келувчи мобил интернет фойдаланувчилари сонининг 1 бирликка ўсиши ўзини ўзи банд қилувчиларнинг 2 767 нафарга;
  • урбанизация даражасининг 1 фоизга ўсишҳи кичик тадбиркорлик субъектларининг 151 бирликка ошиши билан мутаносиб.

Асосий хулосалар:
➖ Инновацион ривожланиш. Рақамли технологиялар ва инновациялар орқали меҳнат бозорида инклюзив имкониятлар яратади;
➖ Тадбиркорлик муҳити. Потенциал тадбиркорлар учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтайди;
➖ Урбанизация. Гиг иқтисодиёт урбанизация жараёнларини жадаллаштириб, шаҳарларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×