- Advertisement -
26 сентябрдан Буюк Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева хабар қилди.
“Ўзбекистондан олиб бориладиган ноёб осори атиқалар бой маданий меросимизни, диёримизнинг Ипак йўли тарихидаги муҳим ўрнини акс эттиради.
Британия музейида намойиш этиладиган экспонатлар V-Х асрлар оралиғида Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланган инсонлар, маҳсулот ва ғоялар маданий ҳамда тарихий алоқаларнинг ривожланишига қандай хизмат қилганини кўрсатади. Кўргазма 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йил 23 февралга қадар ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.