6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг, ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури (FOLUR) лойиҳаси ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Биомахилмахилликни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича кириш семинари

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ФОЛУР (ГCП/УЗБ/010 /ГФФ) лойиҳаси бўйича кириш семинари ташкил этилди. Тадбирда давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, соҳанинг етакчи экспертлари ва тегишли идоралар иштирок этди.
Семинарнинг асосий мақсади атроф-муҳит ва иқлим муаммоларини ҳал қилиш орқали Ўзбекистонда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги секторини такомиллаштиришда “ФОЛУР”нинг устувор йўналишларига э’тибор қаратишдир. “FOLUR” лойиҳаси ўз олдига ердан самарали фойдаланиш технологиялари ва табиатни муҳофаза қилиш ёндашувларини кенг жорий этиш, шунингдек, экотизим деградациясидан кўп фойда келтирадиган барқарор бошқарувга ўтишни амалга ошириш учун экологик тоза қўшимча қиймат занжирларини яратишни рағбатлантиришни мақсад қилиб қўйган.

Лойиҳанинг ишга туширилиши Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) мувофиқ барқарор қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторидаги паст маҳсулдорлик билан бирга озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши натижасида ердан фойдаланиш глобал кўламда 80 фоиз ўрмонларнинг кесилиши, чучук сувнинг 70 фоизидан фойдаланишга, ландшафт деградацияси ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишига сабаб бўлувчи асосий омил бўлиб қолмоқда. Табиатга етказилаётган зарарнинг 30 фоизи эса иссиқхоналардан ажралиб чиқадиган ис газларга тўғри келади. Бу муаммолар озиқ-овқат хавфсизлиги, овқатланиш, камбағалликни қисқартириш ва кенгроқ ижтимоий-иқтисодий тараққиётга таҳдид солмоқда.

Ўзбекистоннинг кескин континентал иқлими, иссиқ ва қуруқ ёз шароитлари ҳамда ўзгарувчан ҳаво ҳарорати туфайли мамлакат қишлоқ хўжалигида ўзига хос муаммоларга дуч келинмоқда. Тупроқ таркибида органик моддаларнинг камлиги билан ажралиб турувчи чўл тупроқлари қишлоқ хўжалигининг ҳосилдорлигини чеклайди.

“Лойиҳа буғдой ишлаб-чиқариш ландшафтларида ҳосилдорликни ошириш билан бирга экотизимларга ва биохилма-хилликка салбий та’сирни камайтириш ҳамда ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини кўпайтиришдан иборат. Ушбу лойиҳа республикамизнинг учта ҳудудидаги 6 та туманда амалга оширилади. Лойиҳа доирасида қўриқхоналарни янги замонавий асбоб-ускуналар билан та’минлаш орқали ён-атрофдаги қишлоқ аҳолиси томонидан уларга бўлаётган салбий та’сирлар камайтирилади. Сўнгги йилларда республикамизда тез-тез учраётган чанг-бўронлар манбасини аниқлаш ва уларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳам лойиҳа мақсадларидан биридир.

Лойиҳанинг яна бир муҳим йўналиши фермерлар ва бенфеиcиарлар салоҳиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам ўз ичига олади. Фермерлар ва бенфеиcиарларни ўқитиш орқали биз уларни барқарор деҳқончилик усулларини амалга ошириш учун зарур бўлган билим ва воситалар билан таъминлаймиз.” -дея таъкидлади Азиз Нурбеков, ФОЛУР лойиҳаси миллий координатори.

Таъкидлаш жоиз, лойиҳа ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг, шунингдек, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг жами олтита туманини қамраб олади. ФОЛУР лойиҳаси доирасида умумий майдони 50 минг гектар бўлган ҳудудларни экологик жиҳатдан тиклаш ишлари амалга оширилади, яна 50 минг гектар биологик хилма-хилликни бошқаришнинг такомиллаштирилган усулларига ўтади, буғдой билан банд бўлган ерлар ҳам умумий майдони 300 минг гектар ерни бошқаришнинг такомиллаштирилган усулларига ўтказилиши кўзда тутилган.
Семинар лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши ва унинг Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни ривожлантириш стратегияларига қўшадиган ҳиссаси учун мустаҳкам пойдевор яратишда муҳим рол ўйнайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×