“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

 Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди.

 Фахрий унвон бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади.

 Шунингдек, номзодлардан ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкор бўлиш, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлиш, бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор бўлиш талаб этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей