6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

ХОЛИСЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мен санъатдан йироқ соҳа вакилиман. Лекин кейинги пайтда рўй бераётган воқеалар бевосита санъат соҳасига аралашишни тақозо қилаётир. Хусусан, Интернет ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Маданият вазири, халқ артисти Озодбек Назарбеков тўғрисида қатор танқидий фикрлар билдириш одат тусини олди. Мазкур танқидий фикрлар менда Озодбек Назарбеков шахсига қизиқиш уйғотди.

Аввало айтиш керакки, давлатимиз раҳбари томонидан бир неча йил муқаддам Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Маданият вазири этиб тайинланди. Элимиз суйган санъаткор Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори лавозимида ҳам фаолият юритмоқда.

Маълумки, ижодкорлар, санъаткорларнинг масъул давлат лавозимларига тайинланиши тарихий анъаналар жумласига киради. Барчамизга маълумки, даҳо шоиримиз Алишер Навоий бадиий ижод билан жиддий шуғулланиши баробарида давлат арбоби ҳам бўлган. Давлат бошлиғининг ўнг қўли – вазири кабир бўлган. Шунингдек, бир муддат Астробод вилоятининг ҳокими бўлган. Қолаверса, Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов ҳам Маданият вазири лавомизида фаолият юритган. Озарбайжон халқ артисти Пўлат Булбул ўғли эса мазкур мамлакатнинг Маданият вазири, қолаверса Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган.  Юртимизда ҳам Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров бир муддат Маданият вазири лавозимида фаолият юритган.

Нафақат Ўзбекистон халқ артисти, айни пайтда Қорақалпоғистон халқ артисти, Тожикистон халқ ҳофизи, Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвонларига сазовор бўлган Озодбек Назарбеков давримизнинг етакчи санъаткорлари сафидан муносиб ўрин олганини алоҳида таъкидлаш керак. У давлатимиз ва халқимизга сидқидилдан қилаётган хизматлари учун “Эл-юрт ҳурмати ордени” билан муносиб тақдирланган.

Озодбек Назарбеков мамлакатимиз Маданият вазири лавозимида иш юритган даврда мазкур соҳада қатор ижобий ўзгаришлар рўй берганини адолат юзасидан таъкидлаш зарур.

О.Назарбеков бошлаган кейинги ташаббусларни жиддий ўргандим. Шу аснода халқимизнинг маданияти, маданий савиясини қандай юксалтириш кераклигини бевосита шу соҳада хизмат қилаётган мутахассис яхши билади, деган фикрга келдим. Жумладан, “Овоз” мусиқий телелойиҳаси, “”Юлдузча” ташаббусини олайлик.

Чуқур мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу мусиқий лойиҳалар, маданиятимизни юксалтиришга қаратилган замонавий ташаббуслар келажак учун зарур экани ойдинлашади. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, дастлаб “Юлдузча” лойиҳасида саккиз ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган ҳаваскорлар ўзаро беллашдилар. Мен бу беллашувни кузатар эканман, тўғрисини айтганда, ҳайратга туша бошладим. Чунки ўсмир ёшдаги болалар мумтоз ашулаларни маҳорат билан ижро этишлари, уларнинг ўзига хос ширали овозлари борлигидан беҳад хурсанд бўлдим. Уларнинг бу чиқишлари келгусида йирик санъаткор бўлиб етишишлари учун пойдевор вазифасини ўташини англадим. Шундан сўнг мазкур лойиҳага оид зиддиятли фикрлардан қатъий назар бу лойиҳа келажакда келтирадиган фойдаси нуқтаи назаридан жуда муҳим эканлигини тушуниб етдим.

Навбатдаги масала “Овоз” мусиқали телелойиҳаси ҳисобланади.   Аввало айтиш керакки, “Овоз” мусиқий лойиҳаси Тhе Voice лойиҳасининг расмий франшизаси бўлиб, Ўзбекистон уни намойиш этиш ҳуқуқини олган. Лойиҳа дастлаб продюсер Жон де Мол томонидан ўйлаб топилган ва 2010 йилда Нидерландия телевидениесида намойиш этилган.

Кейинчалик, лойиҳани франшиза усулида дунёнинг кўплаб мамлакатлари, масалан, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Хитой, Россия, Франция, Канада, Белгия, Туркия, Австралия, Португалия, Бразилия, Таиланд, Польша ва Испания каби давлатлар хусусий телеканаллари сотиб олган.

Айнан мана шу лойиҳа доирасидаги кўрсатувларни томоша қилиш асносида юртимизда жуда катта санъаткорлик салоҳиятига эга инсонлар борлигига бевосита гувоҳ бўлдим. Ростини айтганда, бизда эътироф қилишга арзийдиган санъаткор бормикан, деган фикр кўнглимдан кечган пайтлар ҳам бўлган. “Овоз” мусиқали телелойиҳасини томоша қилар эканман, бу борада ўринсиз шубҳа қилганимга ишонч ҳосил қилдим. Зотан, юртимизда баритон, тенор, драматик каби ноёб овоз эгаси бўлган ёшларимиз кўпчиликни ташкил қилар экан. Бу мазкур лойиҳанинг эътиборга молик биринчи жиҳати ҳисобланади. Қолаверса, жаҳон халқларининг турли тилларидаги қўшиқларни маҳорат билан ижро этадиган ёш ўзбек санъаткорлари борлиги мени айниқса қувонтирди. Шу билан бирга анъанавий йўналишдаги қўшиқлар ижрочиси бўлган йигит-қизларимизни ўзим учун мамнуният билан кашф қилдим.   

Маълумки, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон каби қўшни давлатларнинг раҳбарлари фармонлари билан қатор ўзбек санъаткорларига юксак давлат унвонлари берилган ва ҳамон берилмоқда. Бу ҳам бўлса, ўзбек миллий санъати, қолаверса мамлакатимиз Маданият вазирининг муайян соҳадаги ишларининг халқаро эътирофи ҳисобланади.

Менимча, ёш истеъдод соҳиблари маҳоратини фақат мана шундай лойиҳалар доирасида намойиш қилиш билан чекланиб қолмаслик керак. Назаримда, истеъдоди яна ҳам равнақ топиши учун уларни кенгроқ қўллаб-қувватлаш, уларнинг бевосита иштирокларида турли тадбирлар ташкил қилиш, керак бўлса, йирик анжуманларда ҳам уларнинг иштирок этишларини таъминлаш керак.  Дейлик, “Мустақиллик”, “Наврўз” каби тантанали байрам концертларида ҳам истеъдодли ёш санъаткорларнинг иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ бўларди.

Хулоса сифатида таъкидлашни истардимки, айниқса Интернет ижтимоий тармоқларида баъзида ноўрин танқидий фикрларга зўр берилади. Ҳолбуки, муайян соҳа ходимлари ҳақида фикр юритганда, уларнинг фаолиятига имкони борича холис баҳо бериш керак. Ниҳоят, тирноқ остидан кир қидиришга зўр бермасдан амалга оширилаётган ижобий ишларни адолат юзасидан эътироф этиш зарур. Бундай бағрикенглик билан берилган холисона баҳо келгусида яна ҳам ижобий ишлар учун замин бўлиши билан муҳим ҳисобланади.

Исмат КЎЧИЕВ, шоир ва адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×