Президент Шавкат Мирзиёев янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътибор қуйидаги йўналишларга қаратилишини таъкидлади.
– Сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш;
– Бизнесни ривожлантириш;
– Коррупсиядан холи, адолатли суд тизимини яратиш;
– Соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш;
– Экологик барқарорликни таъминлаш.
“Бундан ташқари муаммоларимизнинг ечими, саволларимизнинг жавоби фақат ва фақат таълимда. Ҳамма эшикларни очадиган калит ҳам – фақат ва фақат таълим ва тарбиядир. Шу сабабли мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича катта дастур қабул қилдик.
Мактабларимизда аввало она тили ва адабиётни чуқур ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимизга чет тилларидан сифатли таълим бериш мақсадида хорижий тил эгаларини олиб келмоқдамиз.
Мактаб ўқувчилари жаҳондаги илғор тажрибалар асосида тайёрланган замонавий дарсликлар билан таъминланмоқда”,– деди Президент.