Мактабларда «Ҳуқуқий синф» ташкил этиш ва ҳуқуқий фанларни чуқурлаштириб ўқитиш орқали юридик кадрлар тайёрлашда «мактаб – лицей – техникум – университет» тизими жорий этилади.
«Ҳуқуқий синф»ни ташкил этишнинг асосий вазифалари:
замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини чуқурлаштириб ўрганиш;
«Ҳуқуқшунослик» йўналиши бўйича вариатив ўқув режалари асосида ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичларида самарали таҳсил олишга тайёрлаш;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти юридик амалиёти ходимларини жалб этиш орқали синфдан ташқари ишларни самарали ташкил этиш;
ўқувчиларни «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани бўйича мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика олимпиадалари ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш