- Advertisement -
Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда.Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали текшириши мумкин.
2024/2025 ўқув йили учун давлат олийгоҳларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Талабгорлар натижаларни ушбу электрон тизимдаги шахсий кабинетидан билиши мумкин.