13 та шаҳар, 16 та тадбир, юзлаб ташриф буюрувчилар ва минглаб фотосуратлар — Футзал бўйича Жаҳон Чемпионати 2024 Ўзбекистон 13 та шаҳар, 16 та тадбир, юзлаб ташриф буюрувчилар ва минглаб фотосуратлар — Футзал бўйича Жаҳон Чемпионати 2024 Ўзбекистон «Trophy tour » якунланди.
10-августдан 24-августгача, Марказий Осиёда биринчи бор ўтказилаётган мусобақанинг асосий соврини, FIFA ҳомийлиги остида республиканинг 13 та вилоят марказларида намойиш қилинди. Тадбир мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳарлардан бири Aндижондан бошланди ва водий, мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Нукус ва бошқа шаҳарлар бўйлаб давом этди.
Кубок кўргазмасига қўшимча тарзда, Тошкент, Бухоро ва Aндижон шаҳарларида спорт мактабларидан минглаб одамлар қатнашган болалар, шу ўринда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳам болалари иштирок этган фестиваллар ўтказилди.
Яқинлашиб келаётган мусобақа бағишланган тадбирлар ҳақиқий байрамга айланди – ҳар кеча барча ёшдаги спорт мухлислари шаҳарларнинг асосий майдонларида тўпландилар. Ёшидан, жинсидан ва спорт билан тайёргарлик даражасидан қатъий назар тадбир меҳмонлари маъмнун тарзда мусобақалар, ютуқли ўйинлар ва савол-жавобларда иштирок этдилар ва бўлажак чемпионларнинг оналари ва бувилари тўпни мохирлик билан ўйнатган ҳолда ўзларининг дрибблинг маҳоратларини кўрсатдилар.
Тадбир доирасида, мухлислар томонидан биринчи кўринишидаёқ илиқ кутиб олинган мусобақанинг расмий тимсоли Хон оммага таништирилди. Умумий ҳисобда, тадбир доирасида Ўзбекистон бўйлаб минглаб одамлар қатнашди. Тадбир, бош соврин 14-сентабрда старт олувчи мусобақа бошлангунга қадар қоладиган Тошкент шаҳрида катта миқёсдаги байрам билан тугади. Чипталарни https://futsal2024.uz ҳаволаси орқали сотиб олишингиз мумкин.
Футзал бўйича Жаҳон Чемпионати 2024 «Trophy tour «идаги барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Ўзбекистон Футбол Aссоциацияси кўмагида амалга оширилди. якунланди.