8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир қилаётган омиллар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини баҳолаш ва тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида сўров ўтказилди.

Сўровда республиканинг барча ҳудудларидан жами 4538 та тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Тадқиқот қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олди:

  1. Ишбилармонлик муҳити. Маълумки, ишбилармонлик муҳити кўп жиҳатдан ер ва инфратузилмага, электр ва газ таъминотига боғлиқ. Шу боис ҳам давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган навбатдаги мулоқоти чоғида тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тизими бекор қилиниши таъкидланди. Шунингдек, сотилган ер бўйича харид суммасини 3 йилдан 10 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади. Электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолиши белгиланмоқда. Ўтказилган сўров ҳам бу масалаларнинг жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Унда иштирок этганларнинг 75 фоизи бизнес муҳитини ўртачадан (6-10 балл) юқори баҳоланган. Шунингдек, респондентларнинг салкам 30 фоизи ер олиш билан боғлиқ масалада, 27 фоизи табиий газ, 25 фоизи электр энергияси таъминотида қийинчиликларга дуч келаётганини маълум қилган.
  2. Молиялаштириш. Энди тадбиркорликни ривожлантириш компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда ташкил қилинади. Микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади. Бундан ташқари микромолия хизматларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга жорий йилдаги 1,6 триллион сўмга қўшимча 1 триллион сўм ресурс ажратилади. Ўтказилган сўров натижалари ҳам бу қарорнинг ўз ўрнида қабул қилинганини кўрсатмоқда. Шунга кўра, 2023-йилда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини молиялаштиришда асосан ўз маблағлари (84,3 фоиз) ва банк кредитлари (47,6 фоиз) дан фойдаланган.
  3. Экспорт фаолияти. Бу йўналшда тўсиқларни бартараф этиш, ташқи бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш учун эндиликда тармоқларни ривожлантиришга ажратилган маблағ ҳисобидан 200 миллион доллар экспортолди молиялаш учун ажратилади. Кўрилаётган бу чора экспорт ҳажмини оширишга сезиларли туртки бериши кутилаяпти. Сабаби сўровда қатнашган экспорт қилувчи тадбиркорларнинг 52 фоизи экспорт-импорт қоидалари, стандартлаштириш ва мувофиқлик талабларига амал қилишда муаммо ва қийинчиликлар мавжудлигини айтиб ўтган. Шунингдек, кучли рақобат (19 фоиз), савдо чекловлари (17 фоиз), логистика, сақлаш ва тарқатиш инфратузилмаси (14 фоиз) ҳам экспорт географиясини кенгайтиришга тўсиқ бўлмоқда.
  4. Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш. Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида жорий йилнинг 1-октябридан меҳмонхона ва туроператорларга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи, 1-январдан эса умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми “кешбэк” шаклида қайтариб берилиш маълум қилинди. Респондентларнинг бешдан бир қисми норасмий сектордаги рақобатчиларнинг бизнес муҳитига салбий таъсирини таъкидлагани эътиборга олинса, бу ўзгаришлар иқтисодиётнинг расмий секторини тадбиркорлар учун жозибадор қилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тадбиркорларнинг 70 фоизи уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларидан хабардорлиги, аммо бу имтиёзлардан фойдаланмагани маълум бўлди.
  5. Замонавий технологиялардан фойдаланиш. Замонавий технологиялар тараққиётнинг муҳим бир омили эканлиги инобатга олинган ҳолда эндиликда четдан ускуна ва бутловчи қисмларни олиб келишда шартнома муддати бузилмаса, муддати ўтган қарздорлик бўлмаслиги белгиланди. Бундай чора-тадбирларнинг кўрилиши бежиз эмас. МҲТИ томонидан ўтказилган сўровда қатнашган респондентларнинг 20 фоизи замонавий технологияларни импорт қилиш ва рўйхатдан ўтказиш, 19 фоизи эса маҳаллий бозордан улар учун эҳтиёт қисмларни топиш қийинлигини билдирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×