8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Президент тадбиркорлик учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича муҳим янги ташаббусларни илгари сурди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон иқтисодиётидаги бу рақамларнинг бирортаси 33 йиллик тарихимизда бўлмаганини қайд этди.

“Ҳали имкониятларимиз бундан карра-карра кўп. Энг муҳими, уларни ишга солишга қодир бўлган сиздек ватанпарвар ва жонкуяр тадбиркорларимиз бор. Аҳолимиз 38 миллионга яқинлашиб бораяпти, уларнинг даромади ҳам кундан-кунга кўпаймоқда.

Қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражага чиқди. Мамлакатимиз маҳаллий корхоналар учун ҳам, чет эл компаниялари учун ҳам катта бозорга, минтақадаги саноат хабига айланиб улгурди”,  деди Президент.

Ҳозирги мураккаб шароитда барча давлатлар ўз юртидаги ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишни устувор йўналиш сифатида кўраётгани таъкидланди. Ўзбекистон ҳам рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тадбиркорларни янада кенг қўллаб-қувватлайди.

Президент тадбиркорлик учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича муҳим янги ташаббусларни илгари сурди.

Биринчи йўналиш – кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш.

Ўтган йили кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш учун янги тизим жорий қилинган эди. Бу борада Бизнесни ривожлантириш банки ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ташкил этилиб, йил бошидан 35 мингдан ортиқ тадбиркорларга жами 3,5 триллион сўм микрокредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, “Бизнесга биринчи қадам” дастури бўйича тадбиркорликни энди бошлаётган 115 минг аҳолига 1 триллион сўмлик микроқарзлар берилди.

Ушбу тажриба янада кенгайтирилиши белгиланди.

Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.

Масалан, 100 миллион сўмгача микрокредит бор-йўғи 9 фоиз тадбиркорларнинг эҳтиёжи учун етарли эканлиги маълум бўлди. Шу боис, микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади. Бунда кредитнинг 100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмайди.

Бу мақсадга бир йилда 10 триллион сўм берилади.

Энди Тадбиркорлик компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда ташкил қилинади. Компания ва унинг филиаллари ҳудудларда салоҳияти бор тадбиркорларни аниқлайди.

Компания кафилликлари яхши кредит тарихи ва юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×